Оиладаги зўравонликларни олдини олиш»
Оиладаги зўравонликларни олдини олиш»
Ҳар бир оилавий зўравонликнинг ўзига яраша сабаблари бор. Аммо уларга олиб келувчи омиллар катор умумийликка эга.Ўзбекистон шароитида оилавий зўравонликни характерловчи қуйидаги асосий хусусиятлар фарқланади зўравоннинг жисмонан кучлилиги кўпинча эркакнинг аёлга ота онанинг фарзандга нисбатан зўравонлиги зўравонликнинг бир шахсга нисбатан кўпчилик бўлиб содир этилиши учунчи шахснинг муаммо билан ёлгиз қолиши хуқуқий саводсизлик ижтимоий ёлгизлик ва жабрланган шахсга хуқуқий психологик тиббий ёрдам бериш механизмининг заифлиги. Оилавий зўравонликка бархам бериш қийинлигининг сабабларини мушохада қилганда менталитетга хос хусусиятларни эътибордан қочирмаслик лозим.Ўзбек оилаларида шахсий хаёт оилавий сир мукаддас ва халкимиз бу маънода анча консерватив хисобланади яъни кўпсчилик холатларда оилада зўравонлик оиладан ташкарига чикмайди.Ўзбек оилалари одатда куп аъзоли яъни нафакат эр хотин балки уларнинг кариндошлари хам муносабат занжирида мухим роль ўйнайди. Кайнона кайнота ва башка кариндошларнинг оиладаги келинга зулм қилиши унинг сўзсиз буйсинишини хеч кандай имтиёзлар талаб қилмаслигини исташи ёки ота онанинг фарзандга келинларнинг бетоб кайнона ва кайотага босим ўтказиши каби холатлар кузатилади. Афсуски ана шу вазиятлар аксар холларда жабрланувчининг ўз жонига касд килишига ёки охирги нуктага етиб боргунча зулмга бардош бериб жиддий тан жарохатлари рухий зарбалар олишига соглигини тикланмас даражада йўкотишига сабаб бўлади.
Ачиарлиси купинча жабрланувчиларнинг ўзи мурожаат килмайди ёки ишни жавобгарни жазолашгача олиб бормай даъвосини кайтариб олади жазолангмаган жиноятлар эса такрорланиши сир эмас.
Биринчидан Ўзбекистонда эркак оила бошлиги ва асосий бокувчиси деган эскича караш анча ривожланган.Иккинчидан аксарият аёллар етарли маълумотга эга эмас ва хак хукукларини билмайди Яна бир омил хотин кизлар орасида ишсизлик даражасини юкорилиги Уларни турмуш ўртоқлари яъни эр ва кайнона тазйиқига чидашга махкумдирлар.Аёллар томонидан эркакларга нисбатан зўравонлик холатлари хам мавжуд улар купинча эркакларни жиноятга ундайдилар.Масалан эркакларни ўзлари учун кимматбахо уй жой машина тилла буюмлар харид қилишга мажбурлашади. Конунлар албатта керак аммо маърифат йўқ жойда улар ишламайди. Зўравонлик иллати экани хакида жамоатчилик мунтазам бонг уриши нашрлар тўхтовсиз ёзиши ТВ доим курсатиши зарур.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда зуравонликка нисбатан яън тухмат хакорат килиш фукарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлганмаълумотларни ошкор этиш шахсий хаёт дахлсизлигини бузиш вояга етмаган ёки мехнатга лаёкатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш ота онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш енгил тан жарохати етказиш хамда майда безорилик содир этганлик учун базавий хисоблаш микдорининг олтимиш бараварига микдорда маъмурий жарима ва ўн беш сутка маъмурий қамоқка олиш жазолари кўзда тутилган.
Ҳар қандай зўравонлик жавобгарлик жиноятнинг ўзига мутаносиб бўлиши қонунчилигимизда катъий белгиланган.Жиноят кодексида ха зўравонликка нисбатан яъни касддан баданга енгил шикаст етказиш касддан баданга ўртача ориг шикаст етказиш касддан баданга огир шикаст етказиш ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш қийнаш ва жабрланувчига доимий равишда рухий босим ўтказиб уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун базавий хисоблаш микдорининг йигирма беш бараваридан юз бараваригача микдорда жарима икки юз қирқ соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари бир йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари бир йилдан беш ййилгача озодликни чеклаш ва бир йилдан ўн йилгача озодликдан махрум қилиш назарда тутилган.
Маиший зуравонлик бир инсон ўз умри йўлдошини тотал назорат остига олиб узаро муносабатларда тўлиқ хукмронлик қилишга уриниши Бу жисмоний ва ахлокий устидан кулиш холатларида ёки молиявий холатини суистеъмол қилишда намоён бўлиши мумкин. Жисмоний зўравонлик ва жисмоний жарохатларга олиб келади ва баъзи холатларда хаёт учун хавф туғдиради. Бунга қарши ёлгиз курашиб бўлмайди Қўрқиб яшовчи рухий жихатдан эзилган зўравонлик қурбони аниқ ва шафқатсиз қарорлар кабул килиш холатида бўлмайди. Бу ерда нафакат якинларнинг балки давлатнинг хам қўллаб қувватлаши керак бўлади Зеро зўравонлик энг аввало шахсга қарши жиноят шахс эркинлик хукукларининг бузилишидир. Бутун дунёда каби жиноятлар профилактикаси бўйича катта тажриба махсус қонунчиик меъёрлари ва бундай кишиларни реабилитация қилишга доир стандартлар мавжуд Ўзбекистонда хам бу нормалар ривожланмоқда. Мамлакатимизда бундай зўрвонлик тушунчаси биринчи марта қонун доирасида белгиланади. Қонун химоя механизмлари такиклар чора тадбирлар процессуал кафолат кабилари татбиқ қилишга йуналтирилади. Зуравонликка имкон бериш керак эмас. Калтак ва хакоратлардан азият чекаётган аёл “Сабр қил” эмас, “Биз сенга ёрдам берамиз” деган гапни эшитгиси келади. Ҳатто баъзи сабабларга кўра ёрдамдан воз кечаётган аёл хам ёрдамга мухтож бўлади.
Жиноят ишлари бўйича Шароф
Рашидов туман судининг раиси
Худайбердиев Зокир