Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сонли қарори қабул қилинди.

21 январь 2022 йил
520
0

Қабул қилинган ВМнинг янги қарорининг моҳияти.

 Кўп квартирали уйларни бошқариш тартиби белгиланди 12-01-2022, 18:45 -  Zamin.uz

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сонли қарори қабул қилинди.)

 

Инсонларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари орасида тураржойга бўлган эҳтиёж энг биринчи эҳтиёжлардан бири ҳисобланади. Чунки, тураржойга нисбатан эҳтиёжни қондирмасдан туриб, инсон хотиржам ҳаёт кечириш ва ўзини эркин ҳис қилиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда фуқароларимизнинг яшаш тарзини янада яхшилаш мақсадида замонавий тарзда кўп квартирали уйлар қурилиб эгаларига топширилмоқда. Табиийки, фуқароларда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулклардан фойланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш каби эҳтиёжлар юзага келади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш асосида сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва унга туташ ер участкасини талаб даражасида сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида жойларнинг мулкдорларига тегишли бўлган умумий мол-мулкни ўз ичига олади. Кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тегишли ҳудуддаги бошқариш органлари билан биргаликда ишлаб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланади. Умумий мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг рўйхати минимал рўйхатни ҳисобга олган ҳолда, бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари билан биргаликда шакллантирилади ва кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.

Бошқариш органи бир нечта кўп квартирали уйларни бошқарганда ҳар бир кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишлар рўйхатини мазкур уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши муҳокамасига алоҳида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиши лозим.

Хизматлар ва ишлар рўйхатида назарда тутилган хизматларни кўрсатиш ва ишларни бажариш заруриятини тасдиқлаш учун кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларига бошқариш органи томонидан жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарорига биноан кўп квартирали уйнинг техник ҳолатини текшириш натижаси тўғрисидаги далолатнома, аниқланган нуқсонлар (носозликлар, шикастланишлар) тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек кўп квартирали уйнинг техник ҳолатини сиртдан текшириш орқали илғаб бўлмас носозлик ва шикастланишлар факти тасдиқланган тегишли мутахассиснинг хулосаси тақдим этилади. Хизматлар ва ишлар рўйхати кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар ҳажми, шунингдек нархи ва бажариш муддатларини ўз ичига олган бўлиши керак.

Хизматлар ва ишлар рўйхатини тасдиқлаш юзасидан умумий йиғилишда қарор қабул қилиниши учун барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи ҳозир бўлиши ҳамда уни ёқлаб жойлар мулкдорларининг ёки уларнинг умумий йиғилишда ҳозир бўлган вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи овоз бериши лозим.

 

Жиззах вилоят маъмурий судининг раиси

Мамарахимов Аскар Махаммадович

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар