Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда.

27 январь 2022 йил
205
0

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда.

 Ҳукумат аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими бўйича янги қарор қабул қилади  24-01-2022, 21:56 - Zamin.uz

Бола тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилалар моддий таъминотини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда умумэътироф этилган халқаро стандартларни ва автоматлашган шаффоф электрон баҳолаш механизмларини жорий этиш орқали нафақаларни тўлаш тизими такомиллаштирилмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277 сонли фармонига асосан

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди.

Бунда, болалар нафақасини тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилди. Унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилди.

Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланадиган бўлди.

Фармонда белгиланган тартибларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йилдаги 654 сонли қарори қабул қилинди.

Қарорнинг 1-иловаси билан Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга асосан кам таъминланган  оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягрна реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари, бола нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ва уларни тўлаш тартиби ҳамда нафақаларни молиялаштириш тартиби белгиланди.

Пенсия жамғармаси Шароф Рашидов туман бўлими  туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиши маркази билан ҳамкорликда юқоридаги фармон ва қарор ижросини таъминлаш, аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадада маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида қўшма  сайёр қабуллар уюштирилмоқда.

Мана шундай сайёр қабулларнинг навбатдаги куни кеча туманнинг Қаҳрамон, Истиқлол, Сарайлик, Эски тошкентлик, Яхтанлик, Жиззахлик, Зиёкор, Совунгарлик ҳамда Хавастлик маҳаллалари аҳолиси билан ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда фармон ва қарор мазмуни ва улардан келиб чиқадиган вазифалар ижроси тўғрисидаги тутунтириш ишлари билан биргаликда фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан туманнинг бошқа маҳалларида ҳам сайёр қабуллар ташкил этиш ва тушунтириш ишлари олиб бориш режаси ишлаб чиқилган бўлиб бу борада ишлар амалга оширилмоқда.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар