Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Мамлакатдан кўчиб кетаётган пенсионерларга пенсия  тўланиши тартиби

Мамлакатдан кўчиб кетаётган пенсионерларга пенсия  тўланиши тартиби

27 январь 2022 йил
211
0

Мамлакатдан кўчиб кетаётган пенсионерларга пенсия  тўланиши тартиби

 

Пенсия олувчи шахс Ўзбекистон доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, манзил-колонияларда жазо ўтаётганда ёки манзил-колониядан озод этилганда, пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи ёки манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёхуд пенсионернинг қўлига берилади.

Пенсия олувчи шахс бир туман (шаҳар) ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га доимий яшаш учун кўчиб кетганда, пенсия аввалги яшаш жойи бўйича шахс рўйхатдан чиқарилган ойнинг охиригача тўланади.

Ушбу ҳолатда пенсияни тўлаш пенсия ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин пенсия олувчи шахснинг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш унинг олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб, бироқ у ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун давом эттирилади.

Ўзбекистон пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.

Ўзбекистон ташқарисига доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб Ўзбекистон ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал миллий валютада тўланади.

Пенсия тўланадиган олти ойлик давр Ўзбекистон ташқарисига доимий яшаш учун кетишдан аввалги олти ой учун пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади, бунда ариза берилган ойда ҳисобланган (тўланган) пенсия пули ҳисобга олинади.

Олти ой аввал пенсия:

ариза, фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган Ўзбекистон фуқароси паспорти асосида, унда «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг доимий яшаш учун кетиш тўғрисидаги стикери, кетиш варақачаси, шунингдек у бориш ниятида бўлган хорижий давлатнинг визаси (агар бу зарур бўлса) бўлганда — Ўзбекистон фуқаросига;

ариза, чет эллик учун истиқомат учун берилган гувоҳнома асосида, унда «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги, шунингдек хорижий давлатнинг визаси (агар бу зарур бўлса) бўлганда — хорижий фуқарога;

ариза, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси асосида, унда «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг доимий яшаш учун кетиш тўғрисидаги стикери, шунингдек у бориш ниятида бўлган хорижий давлатнинг визаси (агар бу зарур бўлса) бўлганда — фуқаролиги бўлмаган шахсга тўланади.

Олти ой аввал пенсия тўлаш пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали бир марталик ведомость асосида, шунингдек тижорат банкининг филиалида пенсионернинг номига очилган банк ҳисоб рақамига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Олти ой аввал пенсия тўлаш пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга молиялаштирилган пенсия маблағлари ҳисобидан тўланади.

Олти ой аввал тўланган пенсия суммасини Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия тўланган даврда пенсиялар миқдорлари ўзгарганлиги муносабати билан қайта ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилмайди.

Агар шахс олти ой аввал пенсия тўлангандан кейин доимий яшаш учун Ўзбекистон ташқарисига кетмаган тақдирда, унга пенсия тўланган олти ойлик давр тамом бўлгандан кейин пенсияни навбатдаги тўлаш учун мурожаат қилган тақдирда пенсия тўланиши мумкин.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар