Маъмурий судларга мурожаат қилиш тартиби.
Маъмурий судларга мурожаат қилиш тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан кейинги матнда - МСИЮтК)нинг 26-моддасига кўра, маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бундан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно эканлиги, давлат бошқаруви Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсининг ҳаракатлари натижасида ташкилотлар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқ ва мажбурият келтириб чиқарувчи ҳужжат қабул қилинса, манфаатдор шахс мансабдор шахсга мажбурият юклаш тўғрисида шикоят билан эмас, балки шундай ҳаракатлар натижасида қабул қилинган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилиши лозимлиги, маъмурий органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларининг қуйидаги:
фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига сабабчи бўлган;
фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини руёбга чиқаришга монеълик туғдирган;
фуқаро зиммасига қонунга ҳилоф равишда қандайдир мажбурият юклатишга сабабчи бўлган коллегиал ёки якка тартибдаги хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан шикоят қилиниши мумкинлиги, МСИЮтК 32-моддасига кўра фуқаронинг ёки юридик шахснинг аризаси (шикояти) қарорлари, ҳаракатлари (ҳарактсизлиги) устидан шикоят қилинаётган маъмурий орган жойлашган ер ёхуд мансабдор шахснинг иш жойи бўйича судга тақдим этилиши, МСИЮтК 33-моддасига кўра турли ерларда жойлашган бир нечта жавобгарга нисбатан ариза (шикоят) аризачининг танлови бўйича жавобгарлардан бири жойлашган ердаги судга тақдим этилиши, амалиётда жуда кўплаб ҳолларда аризачилар судга маъмурий органиларига нисбатан тўғридан-тўғри бирор бир мажбуриятни юклаш ҳақидаги талаб билан мурожаат қилинаётганлиги, ваҳоланки, “мажбурият юклаш ҳақида”ги талаб бўйича ишлар суд томонидан кўрилиши мумкинлиги қонунда назарда тутилмаганлиги, агар аризачининг талабида кадастр органларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги талаб қўйилмасдан туриб, тўғридан-тўғри мажбурият юклаш ҳақида талаб қўйилган бўлса, бундай талаб судга тааллуқли бўлмайди ва бу талаб мазмунан кўриб чиқилиши мумкин эмаслиги, бундай талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмасдан, МСИЮтКнинг 108-моддаси
1-банди талаблари бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқариш лозим бўлиши мумкин.
Маъмурий органи органларининг ҳаракати (ҳаркатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкинлиги, ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкинлиги, ариза (шикоят) судга ёзма шаклда берилади. У аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши;
Аризада (шикоятда) қуйидагилар кўрсатилиши кераклиги, яъни: |
1) ариза (шикоят) берилаётган суднинг номи;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
3) арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатлар (агар улар мавжуд бўлса);
4) арз қилинган талабларнинг асосларини тасдиқловчи далиллар;
5) аризачининг қонун ҳужжатларига асослаб келтирган талаблари, талаб бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар;
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Аризага (шикоятга) қуйидаги,
1) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини, агар бу ушбу тоифадаги ишлар учун қонунда назарда тутилган бўлса;
2) аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга юборилганлигини;
3) арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатларни;
4) аризани (шикоятни) имзолаш ваколатини, агар у вакил томонидан имзоланган ҳолдаги ҳужжатлар илова қилин
Жиззах вилоят маъмурий
суди судьяси Болиев Шарофиддин