Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов туманида 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2022 йилда амалга ошириладиган режалар тўғрисида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шароф Рашидов туманида 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2022 йилда амалга ошириладиган режалар тўғрисида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

17 январь 2022 йил
320
0

Шароф Рашидов туманида 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2022 йилда амалга ошириладиган режалар тўғрисида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.


 


 

 

 

Ҳаммамизга маълумки, 2020 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатга қилган мурожаатномасида Жонажон Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўйгани эътироф этилди. Муҳтарам Президентимиз томонидан олдимизга улкан вазифалар ва кўрсатмалар қўйилиб, мамлакатимизни келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар бериб ўтган эдилар.

Жорий йилда амалга оширган ишларимизнинг асосий таъмойили бўлиб, Президентимиз томонидан таъкидланган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак!” шиори биз учун дастурул амал бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари 56 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари 65 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари 212 та ва 15 та фармойиш, Вазирлар Маҳкамасининг 352 та қарорлари ва 22 та фармойишлари ижрога қабул қилинган.

Юқорида қабул қилинган Фармон ва қарорлари асосида берилган имтиёзлар натижасида иқтисодиётнинг барқарорлиги сақлаб қолинди.

Энг асосийси, бу ислоҳотлар натижасида туманимиз халқи учун қулай ва муносиб турмуш шароитини яратиш, аҳолининг етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириш, янги лойиҳалар асосида иш ўринларини яратилди.

 

Ҳурматли депутатлар ва фаоллар!

2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да иқтисодиёт соҳасида амалга оширилган дастурий ва мақсадли вазифаларга тўхталиб ўтишга ижозат бергайсиз. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш – иқтисодий ислоҳатлар жараёнидаги бош вазифаларимиздан бири бўлди.

Статистик кўрсаткичлар:

Туманда 2021 йил январь-декабрь ойларида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар:

Кўрсаткичлар

Ҳажми млрд.сўм

Ўтган йилга нисбатан %

Саноат

451,7

111,4

Истеъмол моллари ишлаб чиқариш

187,1

103,7

Пудрат ишлари

643,3

116,0

Капитал куйилмалар

980,0

106,0

Кишлоқ хўжалиги

1903,2

107,4

Жами хизматлар

870,7

130,8

Чакана савдо

289,9

113,2

 

2021 йилда туманнинг иқтисодий салоҳиятини юзага чиқариш борасида асосий “Драйвер” тармоқларидан бири сифатида енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш белгиланди.

Мисол учун: “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ - енгил саноат корхонаси:

МЧЖ 10 йиллик иш фаолияти давомида тўқимачилик саноатида катта тажрибага эга. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотар ISO-9001 сифат стандартлари асосида ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ калава ип ва нотўқима мато ишлаб чикаришга иҳтисослашган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг экспортга йўналтирилмоқда.

Иккинчи “Драйвер” тармоқ – бу қурилиш  индустрияси соҳаси хисобланади. Тармоқда фаолият кўрсатаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 344 тани ташкил этади. 2021 йил якуни билан пудрат ишлари ҳажми 643,3 млрд.сўм бўлиши кутилмоқда.

Бюджет тушумлари бўйича (Контингент):

Туманда 2021 йилда бюджет даромадлари бўйича белгиланган йиллик 107,3 млрд. сўм бўлиб, январь-ноябрь ойлари якуни билан 157,6 млрд.сўмга (58,4 млрд. сўм ортиғи билан) ижроси таъминланди.

Жорий йил декабрь ойи прогноз режаси 8,2 млрд. сўм белгиланган бўлиб, бугунги кунга бюджетга 6,1 млрд. сўм тушум таъминланди. Декабр ой якуни билан 10,1 млрд. сўмга, режага нисбатан 1,9 млрд. сўм кўп солиқ ундирилиши таъминланади.

Маҳаллий бюджет тушумлари бўйича:

Туманда 2021 йилда маҳаллий бюджет даромадлари бўйича тасдиқланган йиллик 64,3 млрд. сўм. (ўтган йили 33 млрд сўм) Шундан 11 ойлик режа 58,7 млрд. сўм прогноз белгиланган. Январь-ноябрь ойлари якуни билан 68,5 млрд. сўмга ёки 116,7 фоизга (9,8 млрд. сўм ортиғи билан) ижроси таъминланди. Ўтган йилга нисбатан даромадлар режаси 24,6 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилишига эришилди. Мисол учун: Жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқларидан 2021 йилда 14,2 млрд.сўм туширилган бўлса, ўтган йилга нисбатан 3,8 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилишига эришилди.

Натижада мазкур учта жамғармаларга 6224 млн.сўм, шундан туман маҳаллий бюджетидан 2324 млн.сўм маблағ ўтказиб берилди.

млн.сўм

Жамғарма номи

МИБ

Маҳаллий бюджетдан

Жами

“Аёллар дафтари”

1277

1582

2859

“Ёшлар дафтари”

1433

1745

3178

“Саховат ва кўмак”

1190

1857

3047

Жами

3900

5184

9084

 

Инвестиция лойиҳалари:

Иқтисодиётни жадал суръатлар билан ўсишини таъминлаш, иқтисодиётга инвестиция киритиш ҳажмини ошириш ҳар бир раҳбарнинг бугунги кунги асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ҳурматли Президентимиз ушбу соҳада тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни жалб этиш ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга айниқса, саноат тармоғига асосий эътиборни қаратишни бизга вазифа қилиб берганлар.

Ҳудудий инвестиция. Шу маънода, ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2021 йилда умумий қиймати 234,7 млрд.сўмлик 39 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва 467 та янги иш ўринлари яратишни олдимизга вазифа қилиб белгилаган эдик.

Жумладан:

Саноатда 193 та

Қишлоқ хўжалигида 87 та

Хизматда 187 та иш ўрни яратилди.

Мисол учун: таълим йўналишида хизмат кўрсатишга ихтисослашган қиймати 19,0 млрд. сўмлик, 18 та янги иш ўрнига эга “Темурбеклар мактаби”;

"Ойбек омад транс " МЧЖда транспорт хизматини ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 15,9 млрд.сўм, 14 та янги иш ўрнига эга янги қувват фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчасини хизматлар йўналишида 2 та умумий қиймати 14,9 млрд. сўм бўлган 22 та иш ўрнига эга "Оқтош Осиё Метан " МЧЖ хамда "Гулида Кудратова " МЧЖларинг аҳолига сиқилган газ қуйиш лойиҳалари фойдаланишга топширилди.

Йил якунига қадар яна 8 та қиймати 80,4 млрд.сўм бўлган лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 115 нафар янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, режага нисбатан қиймати 28,4 млрд.сўмлик 7 та лойиҳалар қўшимча амалга оширилди. Натижада 31 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда 2021 йил давомида йирик ва ўрта лойиҳаларни ишга тушириш кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш натижасида солиқ тушумлари кўпайишига эришилди.

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш.

Пандемия шароитида хорижий инвесторларни жалб этиш  бўйича бир мунча қийинчиликлар юзага келди. Лекин, республика пандемия  комисиясининг ушбу соҳага эътибори натижасида муаммолар ҳал этилди.

 Натижада 2021 йил давомида 1 та лойиҳа доирасида 22,0 млн. долларлик хорижий инвестиция жалб этиш белгиланган.

Ўтган давр мобайнида 22 та корхоналар ва лойиҳалар доирасида 23,3 млн.АҚШ доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Шу жумладан, "BMB-NRS AGROLOGISTICS" МЧЖ ҚКнинг Агрологистика комплекси ташкил этиш лойиҳаси доирасида 15,4 млн.доллар, "Ню неруд" МЧЖнинг чақиқ тош ва қум махсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 1,5 млн.доллар, "Оқтош осиё метан" МЧЖнинг Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси ташкил этиш лойиҳаси доирасида 550 минг.доллар,"Рохат миллий таоми" МЧЖнинг Қоракўлчиликни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 200 минг.доллар маблағ ўзлаштирилди.

Экспорт

Шароф Рашидов туманида 20 та корхона хисобидан 8 турдаги махсулотлар экспорти амалга оширилмокда.

Бугунги кунга келиб хар куни ўртача 30-40 минг.доллар микдорида экспорт юклари чет давлатга экспорт қилинмоқда.

Жорий йил бугунги кунга кадар, туман худудидан жами 6,3 млн. АҚШ долларлик махсулотлар экспорти амалга оширилди.

Жумладан, саноатда 4,0 млн. доллар, мева-сабзавот махсулотлари экспорти 2,2 млн. долларни ташкил этмокда.

Шароф Рашидов туманида қишлоқ хўжалик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти кўрсаткичлари бажарилмаслигининг асосий сабаби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар камлиги ва бугунги кунга қадар ушбу соҳани ривожлантириш ишлари яхши йулга қўйилмаганлигидир.

Ёшлар ва Кичик саноат зоналари

Тоқчилик МФЙда “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этиш учун  10 гектар ер майдони ажаратилган. Ушбу ер майдонида 10 та ташаббускорлар томонидан умумий қиймати 70,2 млрд.сўмлик (ўз маблағи 22,1 млрд.сўм, банк кредит 3,5 млрд.сўм хамда хорижий кредит 4,1 млн. АҚШ доллар) лойихаларда амалий олиб борилмоқда.

Хозирда қиймати 63,6 млрд.сўмлик 6 та (“Жиззах супер фосфат плюс” МЧЖ “Қишлоқ хўжалиги учун супер фосфат махсулотлари ишлаб чиқарилади”, Мелиқўзи хожи ота ХК “Цемент махсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш”, “Jizzax Paxta Pul Tekstil” МЧЖ “Ип-калава хамда мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Med Fiks МЧЖ “Қишлоқ хўжалиги учун олтингургут махсулотлари ишлаб чиқарилади”, "JIZZAKH GOLDEN HEN" МЧЖ “Паррандачилик озуқа махсулотларини ишлаб чиқариш”, "AYZENBURG EKSPERT" МЧЖ “Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”) лойиха ташаббускорлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Қолган қиймати 6,6 млрд.сўмлик 4 та (Жавохир силвер капитал МЧЖ қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Шохона капитал строй МЧЖ “Қурилиш материаллари  ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Эркин-Шароф ХК “Қурилиш материаллари  ишлаб чиқаришни ташкил этиш” хамда “El Trade” МЧЖ “Қурилиш материаллари  ишлаб чиқаришни ташкил этиш”) ташаббускор томонидан лойиха-смета хужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Шароф Рашидов тумани ҳокимининг 2021 йил 12 апрелдаги 724-сонли қарорига асосан З.М.Бобур ФХҲУ ҳудудидан 10 гектар яйлов ер майдони ажратилиб, Кичик саноат зўнаси ташкил этилган.

“Кичик саноат зонаси” инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 0,8 км ичимлик суви тармоғи, 5,9 км табиий газ тармоғи, 5,9 км электр энергияси тармоғи қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 936-сон қарорига асосан Тоқчилик МФЙ ҳудудида 2 гектарлик майдонда “Ёшлар технопарки” қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Маҳаллийлаштириш

Ҳудудий саноатни ривожлантириш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2021 йилда "Кристал-бест" МЧЖ томонидан маҳаллийлаштирилган “Акрил ванна” маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Маҳаллийлаштириш даражаси 36 фоизни ташкил этади. Йилига 1125 млн.сўмлик 1,5 минг дона “Акрил ванна” маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Қишлоқ хўжалиги бўйича:

Туманда жами 998 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Жумладан:

252 та - пахта – ғаллачилик йўналишида;

230 та - ғаллачилик йўналишида;

174 та - чорвачилик йўналишида;

202 та - боғдорчилик йўналишида;

49 та - сабзавотчилик йўналишида;

91 та - бошқа йўналишида фаолят кўрсатиб келади.

Пахтачиликда:

“Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан 2021 йил ҳосили учун 252 нафар фермер хўжалиги билан биргаликда 9,3 минг гектар пахта майдонига пахта экилиб, терим мавсумида жами 31,5 минг тонна (гектаридан 33,8 ц) пахта етиштириб олинди. Йиллик режа 110,7 фоизга бажарилди. 2020 йил пахта ҳосилига нисбатан 5,8 минг тонна кўп етиштирилди.

Кластер томонидан 2021 йилда пахта толасидан тайёрланган 1,5 минг тонна калава ип маҳсулотларини хорижий давлатларга 3 млн. 750 минг АҚШ долларга экспорт қилди.

2021 йилда 51 та фермер хўжалиги томонидан 960 гектар пахта майдонига томчилатиб суғариш технологияси жорий қилинди.

2020-2021 йилларда жами 4895 гектар пахта майдонларига томчилатиб суғариш технологияси жорий қилиниши натижасида гектаридан 10-15 ц қўшимча  ҳосил олишга эришилди.

Ғаллачиликда:

2021 йилда “Дафна ифори” МЧЖ ғаллачилик кластери томонидан 17 млрд.сўм ҳисобига уруғлик тозалаш цехи ва ғалла қилиш омбори ташкил этиб, жорий йил Россия давлатидан 180 тонна ғалла уруғлари олиб келиниб, 485 та фермер хўжаликларига тарқатилди. Фермер хўжаликлари томонидан 17,3 минг гектар майдонга ғалла экилиб, ҳосил даврида 29 минг 398 тонна етиштирилди (режага нисбатан 101 %).

Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик.

Туманда 2021 йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида тижорат банклари томонидан жами 2771 нафар фуқароларга 71,3 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5113-сонли қарор мувофиқ 1-транш асосида Шароф Рашидов туманида умумий қиймати 7,5 млрд сўмлик хизмат кўрсатиш соҳасида 10 та лойиҳа амалга оширилиб, ушбу лойиҳаларда 156 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилда туманда 523 та янги тадбиркорлик субъектлар ташкил қилинди. Бу 2020 йилга нисбатан 112 фоизга кўп дегани.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори асосида туманда E-AUKSIONга 233 та ер участкалари қўйилган, шундан хозирги кунда 101 та ер участкалари тадбиркорлар томонидан сотиб олинди.

2021 йил 1 декабрь ҳолатига жами 3370 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан, 3009 таси ёки 89 фоизи кичик бизнес субъектлари ташкил этади.

Кўп қаватли уй-жойлар қурилиши. Кўп қаватли уй-жойлар қурилиши. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6186-сонли Фармонига асосан Тоқчилик маҳалласи “Отчопар” массиви ҳудудидан 2021 йилда туман ҳокимининг 2021 йил 19 мартдаги 534-сонли қарори билан “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан намунавий лойиҳа асосида жами 3 та 5 қаватли 20 та хонадонли жами 60 та ва “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан ипотека ва тижорат кредитлари асосида 7 та 5 қаватли 20 та хонадонли жами 140 та 2-3 хонадонли уй-жойлар қурилмоқда.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан:

Тоқчилик маҳалласи “Отчопар” массиви ҳудудидан E-AUKSION орқали 2021 йилда туман ҳокимлиги томонидан намунавий лойиҳа асосида жами 9 та 4 қаватли 24 та хонадонли жами 216 та хонадон ва Янгиобод маҳалла ҳудудидан  ипотека ва тижорат кредитлари асосида 4 та 5 қаватли 50 та хонадонли жами 200 та 2-3 хонадонли уй-жойлар қурилиши учун ер майдонлари ажратилган ва ҳозирги кунда пудратчи ташкилотлар томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилиши натижасида 416 нафар уй-жойга муҳтож бўлган фуқаролар янги хонадонларга кўчиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарори асосида туманда E-AUKSIONга Равот маҳалласидан 625 та, Оқтошота маҳалласидан 144 та, Юксалиш маҳалласидан 301 та, Янгидиёр маҳалласидан 54 та жами 1124 та ер участкалари қўйилган, шундан хозирги кунда 579 та ер участкалари фуқаролар томонидан якка тартибдаги уй-жой қуриш учун сотиб олинган. Ер участкалари сотиш натижасида туман маҳаллий бюджетига 2,5 млрд.сўм маблағ тушган.

Иш жойларини ташкил этиш: Туманда 2021 йил 1 декабрь ҳолатига иқтисодий фаол аҳоли 89,7 минг нафарни, банд аҳоли 80,9 минг нафарни, иш билан банд бўлмаган аҳоли 8,7 минг нафарни, ишсизлик даражаси 9,7 фоизни ташкил этмоқда.

Алоҳида йўл харитаси асосида олиб борилган ишлар натижасида меҳнат бозорида вазият ижобий томонга ўзгарди.

2021 йил давомида 4966 та янги иш ўринлари яратиш, шундан, 4582 та январь-ноябрь ойлари режаси бўлиб, амалда 4679 та иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 103,9 фоизга бажарилган.

Фуқаролар бандлиги юзасидан ишга жойлаштириш 2021 йил учун режа кўрсатгич 1520 нафар қилиб белгиланган бўлиб, амалда январь-ноябрь ойлари давомида 1522 нафар фуқаролар доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилиб, режа кўрсатгич 101,0 фоизга бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли Қарорига асосан ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича 2021 йил январь-ноябрь ойлари учун тасдиқланган режа кўрсатгич 1794 тани ташкил этган. Марказ томонидан январь-ноябрь ойлари давомида 2106 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, 2 млрд. 96 млн.сўм иш ҳақи тўлаб берилди. Белгиланган режа кўрсатгич 126,2 фоизга бажарилган.

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича 2021 йил 11 ойи давомида режа кўрсатгич 641 нафар белгиланган бўлиб, амалда марказ томонидан 876 нафар фуқаролар ўзлари танлаган касб-ҳунарлари бўйича ўқитилди. Белгиланган режа кўрсатгич 124,0 фоизга бажарилган.

31 нафар фуқароларга 117 млн.сўм субсидия бериш орқали иссиқхона ҳамда суғориш воситаларини ҳарид қилинди. Натижада 31 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари марказга мурожаат этган 216 нафар фуқаролар ижтимоий ҳимояга олиниб, уларга 297,4 млн.сўм ишсизлик нафақалари тўлаб берилди.

Бундан ташқари, 2021 йил январь-ноябрь ойларида 5 марта “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, 317 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1823 та бўш иш ўринлари билан қатнашган. Ушбу ярмаркаларда 1285 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар жалб этилиб, шундан 165 нафари ишга жойлашди ҳамда 119 нафар фуқаролар касб-ҳунарга йўналтирилди.

2022 йилда учун аҳоли бандлигини таъминлаш бизнинг асосий ишларимиздан бири бўлади. Иш ўринларин яратиш барча тармоқларда  янги корхоналар ташкил этиш, инвестицияни жалб этиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, ўзини-ўзи банд қилиш орқали амалга оширилиши таъминланади.

Бу эса албатта меҳнат бозорида мувозанатни юзага келтириб, ишсизлик даражасини кескин пасайтириш имкониятини беради.

Бугунги кунда туманда ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар жами 8371 тани ташкил этади.

Меҳнат мухожирларни қайтариш борасидаги ишлар

Туманда доимий яшаш жойидан узоқ муддатга кетган меҳнат мигрантларининг 873 нафари (649 нафар эркаклар ва 224 нафар аёллар) яшаш манзилларига қайтиб келган бўлиб, ҳозирги кунга қадар улардан 680 нафарининг (91,2 фоиз) бандлиги таъминланган.

Марказлашган инвестиция дастури:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936- қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда Шароф Рашидов тумани бўйича жами 10 та жами 61 млрд. 301 млн. сўмлик  ижтимоий ва бошқа соҳа муассасалари қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунгача туманда ижтимоий соҳа объектлари, коммунал соҳалар ва йўл инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича ҳисобот даврида жами 55 млрд. 184 млн.сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари бажарилди.

Мазкур 10 та объектлардан бугунги кунда 4 таси кейинги йилга ўтувчи объектлар булиб, 5 та объектларда ишлар якунланиб фойдаланишга қабул қилиш хужжатлари расмитйлаштирилган ва фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги “2021-2022 Жиззах вилоятидаги шароити оғир маҳаллаларда муҳандислик - коммуникация инфратузил-маси ва ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 308-сонли қарорига асосан тумандаги 8 та объектларда умумий қиймати 4 млрд. 129 млн.сўм қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

 “Обод қишлоқ” дастури доирасида:

Шароф Рашидов туманида “Обод қишлоқ” дастури (ПҚ-5048-сонли қарор) ижроси бўйича 47 та маҳаллаларга жами 119 млрд. 426 млн.сўм пул маблағлари ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда 89 млрд. 337 млн.сўм пул маблағлари молиялаштирилди.

  1. Сув объектлари. Режадаги 14 км ичимлик суви тармоғи тортиш режалаштирилган бўлиб, амалда 14 км тармоқ тортилди.
  2. Йўл объектлари. Режалаштирилган 16 млрд. 659 млн. сўмлик 56,7 км узунликдаги ички йўллардан 16 млрд. 659 млн. сўм (100 фоиз)лик 56,7 км йўллар таъмирланди, шундан 28,1 км асфальт ётқизилди, 28,6 км ички йўллар шағаллаштирилди.
  3. Паст кучланишли электр таъминотини янгилаш ва модернизация қилиш. Дастур доирасидаги 160,4 км тармоқ тортишга 23,4 млрд.сўмлик режалаштирилган маблағлардан 23,4 млрд.сўм молиялаштирилган ҳамда тўлиқ ўзлаштирилган (100 фоизи), бунинг ҳисобига 160,3 км (100 фоиз) электр тармоқлари тортилган. Ўрнатилиши лозим бўлган 51 дона трансформаторлардан 51 дона (100 фоиз) трансформаторлар  ўрнатилган.
  4. Газ таъминотини  яхшилаш. Дастур доирасида 928,4 млн. сўмдан амалда 928,4 млн. сўмлик (100 фоиз) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бунда 2,8 км газ тармоқларини таъмирлашдан 6,8 км (245 фоиз) қисми бажарилган. 12 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ишлари 100 фоизга бажарилган.
  5. Ижтимоий соҳа  объектлари. Дастурга 4 та мактабда 14598 млн.сўмлик қурилиш ишларини олиб бориш киритилган бўлиб, бугунги кунда 14,6 млрд.сўмлик ёки 100 фоиз қурилиш, реконструкция ва  капитал  таъмирлаш  ишлари  бажарилган;

1 та мактабгача таълим ташкилотида 1575 млн. сўмлик қурилиш ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлиб, 1575 млн.сўмлик ёки 100 фоиз қурилиш-монтаж ишлари бажарилган;

1 та тиббиёт муассасасида 7282 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари режалаштирилган бўлиб, 100 фоиз қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

  1. Алоқа объектлари янгилаш ва модернизация қилиш. Дастур доирасидаги 1125 млн.сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалда 1125 млн.сўмга ёки 100 фоизга бажарилган.
  2. Туман марказларининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш (саломатлик йўлаклари қурилиши). Вилоят ҳокимлиги хузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати ИК" ДУК томонидан бу борада 5,9 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштирилган амалда 5,9 млрд.сўмга ёки 100 фоизга бажарилган.

Хусусан, туман марказидаги ички йўллар таъмири 1,5 км, пиёда йўлаклари 0,4 км, ирригация тармоқлари 0,7 км қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

  1. Ирригация объектлари қуриш ва модернизация қилиш. Дастур доирасидаги 150 млн. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишларидан амалда 150 млн. сўмга 3 км қисми тўлиқ таъмирланган.
  2. Махаллаларни ободонлаштириш ишлари.

Хусусан, пиёда йўлаклари режага кўра 5,4 км, амалда 5,4 км (100 фоиз) қурилган, тунги ёритиш чироқлари  режага кўра 65 дона амалда 65 дона (100 фоиз)га ўрнатилган. Ушбу қурилиш-таъмирлаш ишларига жами 1,6 млрд.сўм маблағ сарфланган.

  1. Транспорт хизмат кўрсатиш бўйича. Дастур доирасида 4 та янги жамоат транспорти йўналишларини ташкил этилиб, ушбу лойиҳага 800 млн.сўм маблағ сарфланган.
  2. Маиший чиқиндилар билан ишлаш. Дастур доирасида 8 та 28 млн.сўмлик янги турдаги контейнерлар ўрнатилган.
  3. Бозор инфратузилмаси объектлари қуриш ишлари. Бу борада “Обод қишлоқ” дастури доирасида 4 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 4 та кичик турдаги ишлаб чиқариш объекти, 6 та савдо шахобчаси ва 4 та бошқа хизмат объектлари қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилган. Нонисангил МФЙ ҳудудида спорт майдончаси қурилиш ишлари бошланган. Бунинг учун тадбиркорлар ва тижорат банкларнинг кредит маблағлари ҳисобидан 1594,8 млн.сўм маблағ сарфланган.
  4. Маҳалла гузарлари бўйича:

Шариллоқ ва Нонисангил МФЙдаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Маҳалла гузарлари қурилиб, ҳозирги кунда фойдаланишга топширилган. Ушбу маҳалла гузарлари қуриш-таъмирлаш учун ташаббускор тадбирклар ҳисобидан 1525 млн.сўм, тижорат банк кредит ҳисобидан 245 млн.сўм жами 1770 млн.сўм маблағлар сарфланган.

  1. Аҳоли уй-жойларини таъмирлаш борасида 8925 млн.сўм сарфлананиши белгиланган. Бугунги кунда, 1785 та хонадонда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, 5391,5 млн.сўм маблағ сарфланган.

Ичимлик сув таъминоти: Жиззах “Сувтаъминот” маъсулияти чекланган жамияти Шароф Рашидов туман филиалига қарашли жами 180 дона ичимлик сув кудуклари мавжуд булиб шундан 4 дона 2-кутарма сув узатиш иншоатлари, 158 дона сув миноралари, 101 дона трансформаторлар ва 463,6 км ичимлик сув тармоқлари мавжуд, хозирги кунда 145939 нафар ахоли 30625 та хонадон камраб олинган булиб шундан 20858 та хонадонга сув хисоблаш ускунаси ўрнатилган колган 9767 та хонадонларда сув хисоблаш ускунасини ўрнатиш ишлари  амалга оширилмокда. Бундан ташкари туман махаллий бюджет хисобидан 2021 йилнинг 11 ой давомида қўйидаги ишлар амалга оширилди.

Уч қиз МФЙ, Янги йул кўчасидаги 30 тадан ортик хонадонларга 700 метр, Уч қиз МФЙга 74 та хонадонларига 1,3 км, Бустон  МФЙ Пахтазор кўчасидаги 26 та хонадонларга 600 метр, Октош ота МФЙ Янгиобод кучасига 700 метр ва Файзиобод МФЙга 450 метр масофаларга янги ичимик сув тармоклари жами 3,8 км ёткизилди хамда туманнинг Нонисангил МФЙ Ардокшон кишлогига 1 дона сув кудуги казиб берилди ва Тараккиёт МФЙ Октош кишлогига 1 дона сув кудуги, 1 дона сув минораси ва 1 дона трансформаторлар урнатиб берилди.

Электр энергияси бўйича:

Ахолини электр энергияси билан узликсиз таъминлаш мақсадида 51 дона қўшимча трансформатор пунктлари ўрнатилиб, 39 км хаво тармоқлари модернизация ва реконструкция қилинди.  

2021-2022 йиллар Куз-қиш мавсумига тайёрлгарлик кўриш мақсадида 2021 йил бошида тасдиқланган режага асосан жами 120,6 км тармоқлари ва 52 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Электр тармоқлари корҳонаси томонидан жорий йил 11 ой давомида ахоли хамда улгуржи истемолчиларга жами 58,4 млрд сўмлик (шу жумладан улгуржига 37,8 млрд сўмлик ва ахолига 20,7 млрд сўмлик ) 153 млн. кВт/с электр энергияси етказиб берилиб бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 млн. кВт/с ёки 1.5 баробарга ошган.

Табиий газ бўйича Табиий газ бўйича Шароф Рашидов туман газ таъминоти бўлимини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирига кўра куйидаги ишлар амалга оширилди.

2021 йил манзилли дастурига киритилган  2,2 км ўрта босимли газ қувурларини реконструкция қилинди.

Газ қувурлари холатини текшириш бўйича прибор усули ёрдамида жами 11,2 км газ қувурларини холати кўрикдан ўтказилди.

Жами 2 та Газ тақсимлаш пунктларида мукаммал таъмирланди.

Туман ҳокимлиги томонидан Тоқчилик махалласига 6,0 км,  Олмачи махалласига 2,8 км, Учтепа маҳалласига 0,8 км газ қувурлари тортилди. Ушбу қурилиш-таъмирлаш ишларига туман маҳаллий бюджетидан ортириб бажарилган қисми ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1474 млн.сўм маблағ ажратилди.

Яшил макон: Туманда 2021-2022 йиллар куз-баҳор ойларида 1 млн. 217 минг 300 дона, шундан жорий йил куз ойларида “долзарб 40 кунлик” акция доирасида 456 минг 500 дона, келгуси йил баҳор ойларида 760 минг 800. дона манзарали ва мевали кўчатлар экилиши режа қилиб олинган.

Бугунги кунда, туманда кўчат экиш ва яшил майдонлар ташкил этиш бўйича акция доирасида 477 минг 399 дона, шундан автомобиль йўллари ёқаларига 31 минг 990 дона, қишлоқ хўжалиги ерларига ихота учун 11 минг 733 дона, фермер хўжаликлари дала четларига 177 минг 100  дона, корхона ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларига 56 минг 200 дона, ободонлаштириш бошқармалари ҳудудлари ва саноат, қурилиш корхоналарига 80 минг 300 дона, Хорижий корхоналар ҳудудларига 15 минг 510 дона, Ижтимоий соҳа (мактаб, касалхона ва ўқув юртлари) объектлари ва ташкилотлар ҳудудларига 35 минг 436 дона  манзарали ва мевали дарахт кўчатлари хамда қаламчалар  экилди.

Ички йўллар таъмири:

Бугунги кунда туманда жами 965 км ички йўллар мавжуд, шундан асфальтли йўллар 260 км, шағалли йўллар 396 км, тупроқли йўллар 309 кмни ташкил этади. Туманда 2021 йил “Манзилли дастур” асосида ички йўлларни яхшилаш мақсадида 68 км йўлларда қуриш-таъмирлаш ишлари олиб борилди, (асфальтли  38,4 км, шағалли  37,6 км). Жами 18.3 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан ички йўллар таъмирланди.

Таққослаш ўрнида: 2020 йилда туман ҳудудида жами 9,9 км ички кўчалар таъмирланган бўлса, бу кўрсатгич 2021 йилда 4 баробарга ошган.

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар” бўйича:

 “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармаларига жами 9084 млн.сўм ажратилган.

2021 йилда дафтарларга 8850 млн.сўм сарфланган. Бугунги кунда жамғармаларда 234 млн.сўм қолдиқ маблағ қолган.

“Темир дафтар” бўйича:

Ҳаммамизга маълумки, аҳолининг кўмакка муҳтож қатламига аниқ манзилли кўмак кўрсатиш мақсадида Ҳурматли Президентимиз томонидан “Темир дафтар” жорий  қилинганлиги пандемия даврида жуда ҳам қўл келди.

Сектор раҳбарлари, депутатларимиз, маҳалла вакиллари,жамоатчилик вакиллари билан биргаликда уйма-уй юриб аҳолининг яшаш шароити адолатли  ўрганилиб, оғир шароитга тушиб қолган, эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхатлари шакллантирилди.

2021 йил давомида жамғарма маблағлари ҳисобидан жами 2 994 млн.сўм маблағлар “Темир дафтар”даги эҳтиёжманд оилаларга сарфланган.

“Темир дафтар”га 2752 та оила (12534 нафар аъзолари) киритилган. “Темир дафтар”даги 3660 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди.

Лекин бу дафтарда муайян муддатга қоладиган фуқароларимиз ҳам бўлади. Эҳтиёжманд оилалардаги ногиронлиги бор, якка ёлғиз кексалар ва боқувчисини ёқатган аёлларнинг фаровон  турмушини таъминлаш учун  доимий тарзда ёрдамлар кўрсатилади.

“Аёллар дафтари” “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича 32046 нафар 30 ёшдан ошган хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди.“Аёллар дафтари”га 1-босқичда 7778 нафар, 2-босқичда 2179 нафар 30 ёшдан ошган 9 тоифадаги хотин-қизлар киритилган. 2021 йил давомида “Аёллар дафтари”га киритилган жами 9957 нафар аёлларнинг 9 тоифадаги барча муаммоли масалалари ҳал этилиб, 100 фоиз ижроси таъминланди.

Шунингдек, туманда аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш мақсадида ҳар бир маҳаллада 10-15 нафар аъзодан иборат таркибда “Аёллар маслаҳат кенгашлари” тузилди.“Аёллар маслаҳат кенгашлари” фаолият кўрсатишлари учун уларга барча шароитлар яратиб берилди. Жумладан, барча Маслахат Кенгашлари учун 2 тадан хона ажратилиб уларнинг моддий техник базаси янгиланди, компьютер жамланмаси, флипчарт доска, кресло, ҳар бир маҳалла учун стол стул жамланмалари намуна талаблари асосида таъминлаб берилди.

“Аёллар маслаҳат кенгашларига” ўтган давр мобайнида 2 898 нафар хотин-қизлар мурожаат қилган. Шундан, “Аёллар дафтари”да турган аёллар 1939 нафарни ташкил этади.

“Ёшлар дафтари” 2021 йилда “Ёшлар дафтари”да 2697 нафар иқтисодий ва ижтимоий муаммолари бор ёшлар рўйҳатга олиниб, уларнинг муаъммолари сектор раҳбари ва ишчи гурух томонидан маҳаллабай ўрганилиб, уларни шароитларини яхшиланишида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Туман бўйича 2 млрд. 858 млн. сўм маблағ “Ёшлар дафтари” жамғармасига ажратилиб, ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш учун сарфланди

Тумандаги фаол, истеъдодли ҳамда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг ортириб бажарилган қисми ҳисобидан 250 млн.сўмлик микроавтобус олиб берилиб, ушбу микроавтобусда тумандаги кекса нуронийлар, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, фаол ёшлар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар юртимизнинг қадимий ва новқирон тарихий шаҳарларига сайёҳатларга олиб борилди.

“Талабага мадад” лойиҳаси доирасида талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтингида республикада Шароф Рашидов тумани 1-ўринни олди.

Маҳаллаларда амалга оширилган ишлар бўйича:

Туманда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш ва аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида Қанғли МФЙ биносини тўлиқ реконструкция қилинди, Қўшкўприк МФЙ фаоллар зали жорий таъмирлаб берилди. Бундан ташқари, 8 та маҳаллаларга компютер жамланмалари билан таъминланди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносининг қурилишидан қолган қарздорлик тўлови учун туман маҳаллий бюджетининг ортириб бажарилган қисми ҳисобидан 2021 йилда 350 млн.сўм маблағ ажратиб берилган.

Мактабгача таълим: 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига туман ҳудудида 3-6 ёшгача бўлган болалар сони 20 минг 256 нафарни ташкил этиб, мактабгача таълимга қамров кўрсаткичи 53,1 фоизни ташкил этган.

2021 йил декабрь ҳолатига туман бўйича 3-7 ёшли болалар сони 20578 нафарни ташкил этиб, бугунги кунда 12 614 нафар (61,3%) қамраб олинган.

Туман ҳудудида жами 182 та  мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қуввати 8630 ўрин, шундан 26 та давлат МТТларники 3540, 143 та давлат хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари қуввати 3750 ўринга, 13 та давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 1340 ўринга мўлжалланган.

“Янги обод” МФЙ  ҳудудида жойлашган 240 ўринли 18-сон ДМТТ “Обод марказ” дастуридан чиқди ва 230 нафар нафар 3-6 ёшли болаларни қамраб олинди.

  2021 йил ҳисобига қўшимча 2 та ДХШ “Хумо зукко” 100 ўринли ва ”Беғубор болажон” 70 ўринли МТТ ва қўшимча 68 та ДХШ асосидаги оилавий нодавлат макатабгача таълим ташкилотлари фаолият бошлади.

Халқ таълими бўйича: Таълим соҳаси ҳақида сўз кетганда, “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади” деган сўзларида мазкур соҳадаги ислоҳотларнинг бутун маъно мазмуни жам бўлган десам, адолатдан бўлади.

Шароф Рашидов туманида жами 60 та таълим муассаса фаолият юритиб, шундан 59 та мактаб, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби мавжуд. 2021-2022 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 39292 нафар ташкил этади.

Бугунги кунда 59 та мактабнинг 89,9 фоизда (53 та мактаб) ўқиш жараёни 2 сменада ташкил этилган.Шунингдек, 17 таси (6-, 10-, 11-, 13-, 15-, 21-, 22-, 24-, 28-, 31-, 32-, 40-, 50-, 51-, 53-, 54-, 55-мактаблар) (28,8 фоиз) 1,5 дан юқори ва 4 тасида (5-, 14-, 20-, 27-мактаблар) (6,8 %) навбатлилик коэффициенти 2 дан юқори.

Тумандаги 33 та мактаблар газ билан, 10 та мактаб фақат кўмирда, 16 та мактаб эса ҳам газга, ҳам кўмирга мослаштирилган таъминланган. Ҳозирги кунда мактабларнинг барчасида иссиқлик тизими мунтазам ишламоқда.

Шунингдек, туманда жами 48 та спорт иншоотларида ҳамда 59 та мактабдаги спорт тўгаракларида 14 928 нафар  нафардан зиёд ўқувчилар спорт тўгаракларида шуғулланиб келадилар.

2021 йилда тумандаги 2877 нафар ўқувчи битказиб, 840 нафари талабаликка қабул қилинди. Бу жами ўқувчиларимизнинг олий таълимга киргани 32,5 % ташкил этди. Ўқувчиларни ОТМларга жалб қилиш бўйича тумандаги 2-, 8-, 21-,25-, 43-сонли мактаблар паст натижа кўрсатган.Шу билан бир қаторда 7-,26-, 39-, 41-,49-, 50-, 57-, 58-, 59-, 60-сонли мактабларимиз юқори натижаларга эришган.

Соғликни сақлаш бўйича: Туман аҳолисига Марказий касалхонаси, акушерлик комплекси, кўп тармоқли марказий поликлиника ва филиали, силга қарши кураш диспансери, 6 та оилавий поликлиника ҳамда 6 та оилавий шифокорлик пунктлари шунингдек, марказий касалхонанинг 3 та филиаллари ва санитария-эпидимиологик осойишталик маркази томонидан хизмат кўрсатади.

2021 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ врачлик пунктлари оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ оилавий поликлиникалари оилавий поликлиника деб номланди. Ахолига кўрсатиладиган тиббий хизмат ва патронаж сифатини яхшилаш мақсадида 110 та тиббий бригадалар ташкил этилди. Тиббий бригадалар томонидан ахолининг бўйи, вазни, бел айланаси ўлчаниб, овқатланиш тартиби ва жисмоний фаоллигини аниқлаш, учун сўровномалар ўтказилди. Оилавий шифокорлар томонидан хар бир холат юзасидан тахлил қилиниб ахоли 4 та гурухга ажратилди.

1-2 гурухлар ўртасида бригада аъзолари томонидан -тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик (пиёда юриш, югуриш, гемнастика машқлари), хамда гигиена қоидалари бўйича маслахатлар тавсиялар бериб борилмокда.

3-гурухга мансуб ахоли оилавий поликлиникаларга жалб қилиниб махсус скрининг текширувларидан ўтказилиб, соғломлаштириш ишлари олиб борилмокда.

4-гурухга мансуб ахоли уйларида кўриклар ташкил этилиб, даволаш чоралари кўрилмокда.

40 ёшдан ошган 60446 нафар ахоли юрак қон томир касалликларига, қандли деабет ва ўсма касаликларига скрининг текширувидан ўтказилиб борилмокда. 45-65 ёшда бўлган аёлларни сут бези саратонига текшириш ишлари йулга қўйилган.

Туман ҳокимлиги томонидан Тиббиёт бирлашмаси ва унинг бир неча филиалларига 2021 йилнинг ўтган давр мобайнида 600 млн.сўмга ичимлик сувини филтрлаш аппарати, 284 млн.сўмга замонавий лабаратория жихози, 250 млн.сўмга Марказий касалхонага, 185 млн.сўмга Гемодиализ нефралогия булимига, 130 млн.сўмга Куп тармокди поликлиника Навоий филиалига 115 млн.сўмга Равот бўлимига, 135 млн.сўмга Қоратепа оилавий поликлиникага, 85 млн.сўмга Куёвбоши оилавий поликлиникага янги мебел жихозлари ўрнатилди.

Марказий касалхона ва унинг барча стационар филиалларига 80 млн сўмга янги чойшаблар жамланмаси 45 млн. сўмга янги идиш товоклар 85 млн. сўмга бирлашма урта ва кичик тиббий ходимларга халатлар, оёк кийимлари ва румоллар, 920 млн. сўмга марказий касалхонани жорий таъмирлашга хамда ва Бобур филиалини таъмирлашга 2780 млн.сўм, Куёвбоши Оилавий поликлиникасини жорий таъмирлашга 278 млн. сўм Мухтож шахслар учун реаблитация техник воситалари ва ногиронлик аравачалари учун 40 млн. сўм, 215.0 млн. сўмга кузатув камералари, 90.0 млн. сўмга 30 дона компютер жихозлари, 65.0 млн. сўмга 20 дона генератор, 6.0 млн. сўмга 2 дона тикув мошинаси олиниб хозирги кунда бирлашмада чойшаблар матраслар хамда тиббиёт ходимлари учун халатлар ўзимизда ишлаб чиқарилмокда ва бунинг натижасида махаллий бюджетдан ажратиладиган маблағларни тежаш имконияти пайдо бўлмокда.

Мазкур ишларга туман маҳаллий бюджетидан жами 6 млрд. 388 млн. сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари туман ҳокимлигининг кўмаги билан Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 5-дона киймати 1 млрд. 530 млн.сўмлик УЗИ аппарати олиб келиниб тумандаги 5 та оилавий поликлиникаларга ўрнатилди.

Туман тиббиёт бирлашмасида врачлар масаласида жуда катта ижобий ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 26 та Тошкент ва Самарқанд вилоятларидан тор ва кенг доирадаги “Травматолог ортопед” “Педиатр”, “Кардиолог” “Ренгинолог”, УАШ каби мутахассисликга эга олий тоифадаги врачлар олиб келиниб бугунги кунда ушбу врачлар туманимиз ахолига беминнат хизмат кўрсатмокда.

Энг кувонарлиси туман Тиббиёт бирлашмасида 2021 йилнинг 1 январ холатига Бирлашмада ишловчи ўрта ва кичик тиббий ходимларнинг аксарият кисми 0.25 ва 0.5 ставкаларда ишлаб келаётган эди.Бугунги кунда туманда 10 ўринга мўлжалланган “Нефралогия ва гемодиализ” марказининг ҳамда Fозғонтепа ОШП нинг ташкил этилиши, Бобур касалхонасининг ўринлар сонини кўпайтириш эвазига туман Тиббиёт бирлашмасида ишловчи ўрта ва кичик тиббий ходимларнинг барчаси жорий йилнинг 1 августидан бошлаб 1 ставкада, яъни уларнинг ўртача ойлик иш хаклари 1 млн. 200 минг сўмдан 1 млн. 500 минг сўмгача оширилди.

Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича: Туманда жами аҳолисининг 88 мингдан кўпроғини вояга етмаганлар ташкил этади.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида 40 нафар болага васийлик, 12 нафар болага ҳомийлик белгиланди.

7 нафар бола васийликдан оилага қайтарилди, 3 нафар бола меҳрибонлик уйига жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим юолалар ва ота-она қарамоғидан махрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан тумандаги 2 нафар болаларга, яъни Исроилов Умидга 167 млн. 484 минг сўмга ҳамда Партнов Алексейга 161 млн. 300 минг.сўмга уй-жой сотиб олиб берилди.

 

Ҳурматли депутатлар, туманимиз фаоллари!

Бугун муҳтарам юртбошимизнинг таъбири билан айтганда, аҳолини ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун бор имкониятларни ишга солиш талаб этилади. Бу борада аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни имкон қадар ижобий ҳал этиш кўзланган натижаларни бериши кундек равшан.

Ушбу йўналишдаги таҳлилларга назар ташлайдиган бўлсак:

2021 йил 1 декабр ҳолатига аҳолидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси туман тизимига 1727 та, Халқ қабулхонаси туман тизимига 695 та жами бўлиб 2422 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 2228 таси қаноатлантирилди (ижобий ҳал этилган, ҳуқуқий тушунтириш берилган).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шароф Рашидов туман Халқ қабулхонасига 2021 йил 1 декабр ҳолатига 949 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 681 таси ёки 94 фоизи қаноатлантирилди.

Эътиборлиси, 681 та мурожаатларнинг 504 таси ўзининг ижобий ечимини топди.

Шароф Рашидов тумани ҳокими номига аҳолидан 2155 та ёзма мурожаат келиб тушган. Бундан ташқари, туман ҳокимининг ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари ва жойларда ўтказиладиган сайёр қабулларда аҳолидан 1267 та оғзаки мурожаатлар қабул қилинган.

Мазкур фуқароларнинг барча мурожаатларига ижобий ечим топиш бўйича барча чоралар кўрилди ҳамда мурожаат муаллифларига ёзма равишда жавоб хатлари берилди.

Хоким ёрдамчилари: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Махаллада тадбиркорликни ривожлантириш, ахоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Махаллада тадбиркорликни ривожлантириш, ахоли бандлигини таъминлаш ва ахоли камбағалликни қисқартириш масалари бўйича хоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори қабул қилинди.

Бундан асосий кўзланган мақсад ахолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга, молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги боскичга олиб чиқиш оркали камбағалликни қисқартириш, туманда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасида тушириш кўзда тутилган.

Шунга мувофик Шароф Рашидов туманида 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “ҳоким ёрдамчиси” штат бирлиги жорий қилиниб, бугунги кунда улар томонидан маҳаллабай ишлаш тизимини олиб бормокда.

Ушбу штат бирликларига олий маълумотли булган иктисодий сохада етук тажрибига эга булган номзодлар танлаб олинди.

Ҳокимнинг ёшлар масалалари буйича ёрдамчилари: Шунингдек, Мухтарам юртбошимизнинг ташаббуси билан ёшлар масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари жорий килинди.

 

ҲУРМАТЛИ СЕССИЯ ИШТИРОКЧИЛАРИ!

Туманимизда 2022 йилнинг биринчи чораги ва йил давомида иқтисодий-ижтимоий соҳада амалга ошириш зарур бўлган мақсадли вазифаларга тўхталиб ўтишга ижозат бергайсиз.

Биринчидан; 2022 йилда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш – иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги бош вазифамиз бўлади.

2022-йилда мавжуд захира ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда, иқтисодиёт тармоқларининг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурини белгилаб олиш.

Кўрсаткичлар

Ҳажми млрд.сўм

Ўтган йилга нисбатан %

Саноат

485,1

109,7

Пудрат ишлари

723,3

113,1

Кишлоқ хўжалиги

2410,0

103,0

Жами хизматлар

1 362

128,4

 

Иккинчидан; Иқтисодиётни юқори суръатлар билан ривожлантириш учун фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттирамиз. 2022 йилда Шароф Рашидов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 1 трлн. 21 млрд.сўм бўлган 40 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 1620 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳалар орасида энг йириги “Тоқчилиқ” МФЙ ҳудудида амалга оширилиши белгиланган умумий қиймати 623,1 млрд.сўмлик 200 та иш ўрнига эга "Bmb-Nrc-Agrologistics" МЧЖ ҚК Логистика маркази ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қадоқлашни ташкил этиш лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу лойиҳа бўйича бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Корхонанинг бир қисми 2022 йил декабр ойида ишга тушиши режалаштирилган.

Озиқ-овқат саноати йўналишида умумий қиймати 12,0 млрд. сўмни ташкил қиладиган "Premium Flour And Oil Company" МЧЖ томонидан 2022 йилнинг 2 ярим йиллигида ишга туширилиб, 60 нафар янги иш ўринлари яратилади. Бугунги кунда жамиятда ер тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойихалар амалга оширилиши натижасида бюджетга 34,5 млрд.сўм тушум тушади.

Учинчидан; Туманда 8 та саноат корхонаси 5 турдаги маҳсулотни экспорт қилади.

2022 йилда хам экспортёр корхоналар сони 3 тага кўпайиб, махсулот тури 10 тадан 13 тага кўпайиб, 6 млн.долларлик саноат маҳсулотлари ҳамда 7,0 млн.АҚШ долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш прогнозларини ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.

Тўртинчидан; 2022 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция-ларни жалб қилиш орқали 2 та лойиҳалар доирасида жами 25 млн. долларлик хорижий инестициялар ўзлаштирилади.

Бешинчидан; Тадбиркорлик фаолиятига яратиб берилаётган шарт-шариотлар, яратилган қулай тадбиркорлик муҳити натижасида Тадбиркорлик субъектларни 2 бораборга оширишда 502 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил этилади.

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 394-сонли қарорида белгиланган вазифаларни ижросини ташкил этиш туман маҳаллий бюджет тушумларини кўпайтиришнинг асосий омили ҳисобланади.

Олтинчидан; 2022 йилда “Инвестиция дастури” ижросини таъминлаш:

20-сонли мактаб биноси ва филиалини 8,9 млрд.сўмга реконструкция қилиш;

"Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйини 4,0 млрд.сўмга қуриш (йилдан йилга ўтувчи лойиҳа);

2,6 км ички йўлларни 2,5 млрд.сўм маблағ эвазига асфалть ётқизиш;

17,5 км ичимлик суви тармоғини 4,2 млрд.сўмга қуриш, 1 дона сув иншоотини 350 млн.сўмга реконструкция қилиш, жами бўлиб 4,5 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш;

129 км 10 ва 0,4 кВли электр узатиш тармоқлари ва 53 дона трансформаторлар мукаммал таъмирлаш;

108,5 км 10 ва 0,4 кВли электр узатиш тармоқлари тортиш ва 41 дона трансформаторлар ўрнатиш.

Еттинчидан; Туманда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида тижорат банклари томонидан 2850 нафар фуқароларга 96,1 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши ҳисобига 3783 та янги иш ўринлари яратилади.

Саккизинчидан; “Ёшлар”, “Хотин қизлар”, “Темир дафтар” ва эхтиёжманд оилларнинг оила аъзоларига саховат ва кўмак умумхалк харакати доирасида амалий ёрдамлар кўрсатиб бориш.

Тўққизинчидан; Тоқчилик МФЙ ҳудудида 2 гектарлик майдондаги “Ёшлар технопарки”да 2022 йилда Умумий қиймати 31,5 млрд.сўмлик (банк кредити 19,1 млрд.сўм, хорижий инвестиция 6 минг АҚШ доллар) 5 та лойиҳани амалга ошириш;

Ўнинчидан; 2022 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастури бўйича жами 16 254 та иш ўрни яратиш (12 519 та доимий, 3 735 та мавсумий иш ўрни).

Қуйидаги йўналишларга ишга жойлаштириш режалаштирилган:

330 та - Янги "Томорқа хизматлари» ташкил этилиши ҳисобига;

321 та - Янги мева-сабзавотчилик кластерлари ҳисобига;

3783 та - Оилавий тадбиркорлик кредитлари ажратиш ҳисобига;

421 та - Меҳнат вазирлиги субсидиялари орқали;

290 та - Лидер тадбиркор ҳисобига;

935 та - Пахта-ғалла кластерлари ҳисобига;

1439 та  - Ҳудудлардаги инвестиция дастурлари доирасида (Саноат, Қишлоқ ва Хизмат лойиҳалари)

1017 та - Ерларни ўзлаштириш ва пахта-ғалладан бўшаган 305 гектар ерлар ҳисобига;

1467 та – 502 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига;

323 та - Корхоналарнинг фаолиятини кенгайтириш ва тиклаш ҳисобига;

2018 та - Ижтимоий соҳа, Обод қишлоқ дастурлари қурилишида;

175 та - Касбга тайёрлаб чет элга жўнатиш орқали;

2344 та - Жамоатчилик ишлари ҳисобига;

1391 та - Мавсумий ишлар ҳисобига.

Ўнбиринчидан; “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2022 йилда Хайраобод, Каттақишлоқ ва Олмачи маҳаллаларида  умумий қиймати  37 млрд. 228 млн.сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

Бунда ижтимоий соҳа объектларига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан:

Дастур доирасида 2 та мактаб, 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳамда 2 та маҳалла биносини қуриш ва 1 та маҳалла биносини жорий таъмирлаш ишларига туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан жами 6 млрд. 650 млн.сўм маблағ ажратилади.

Ўниккинчидан; “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан 7,8 минг гектар ер майдонида кластер усулида ҳар бир гектардан 34 ц/га ҳосил олиш орқали жами 26,5 минг тонна пахта етиштириш. Бунда:

тумандаги 199 та фермер хўжалиги билан фьючерс шартномаси тузиш;

26,5 минг тонна пахта хом-ашёси етиштириш учун жами 73,0 млрд.сўм тенг банк кредити жалб қилиш;

Пахта-тўқимачилик кластери томонидан 2022 йилда пахта хом-ашёсини қайта ишлашдан олинадиган даромади 282 млрд.сўмни ташкил этиши режалаштирилди.

2022 йилда яна бир асосий масалалардан бири бўлган тумандаги ишсиз, камбағал оилалардаги касб-ҳунарга эга бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш, ишлаб чиқариш жараёнларида иштирокини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги балансида бўлган 2 гектарлик майдондаги бўш турган 7 та бино-иншоотларни реконструкция қилиш орқали МАРКАЗ ташкил этилади.

Ушбу марказда:

  1. Аёллар маркази биноси;
  2. Қандолатчилик цехи;
  3. Тикувчилик цехи;
  4. Минитехнологиялар ишлаб чиқариш;
  5. Ишлаб чиқариш бўйича ва лойиҳа гуруҳи маркази;
  6. Омборхона биноси;
  7. Иссиқхона қурилади.

 

     Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 октябдаги Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашуви жараёнида “Голд фиш агро” балиқчилик кластери фаолият билан танишиш вақтида, ушбу тажрибани аҳоли хонадонларида кенг жорий қилишни такидлаб ўтди. Бобур ва Пастки сўлоқли маҳаллари хонадонларида етиштирилаётган томорқа экинлари тўғрисида билдирган илиқ фикрлари албатта бизни ғурурлантирди.

Муҳтарам Президентимизнинг видеоселектр тарзида ўтказилган йиғилишларида туманимиз тадбиркори Нориева Шарофат опанинг фаолияти тўғрисида ижобий фикрлар бўлганлиги биз учун улкан шарафдир.

Пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта ижобат бўлади.

Президентимиз таъбири билан айтганда бугун биз ҳам танти, сабр-қаноатли ва меҳнаткаш халқимиз билан бирга улуғ мақсадларни белгилаб, маррани баланд олмоқдамиз.

Олдинда бизни улкан вазифалар, катта имкониятлар кутмоқда.

Мен туманимиз аҳлининг, навқирон ўғил-қизлари тимсолида олдимизга қўйган оламшумул мақсадлар йўлида ўзини аямасдан, фидокорона меҳнат қилаётган, қалбимга яқин, самимий инсонларни кўраман. Бугунги Мурожаатномада белгилаб берилган устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишда, аввало, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимизга ҳамда унинг муносиб вакиллари бўлган сизларга ишонаман ва таянаман.

Яна бир бор барчангизга сиҳат-саломатлик, чексиз куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, оилавий бахт ва саодат тилайман.

Доимо соғ-омон бўлинг!

Катта раҳмат сизларга!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар