Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Таълим тизимини янгилаш ва таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш

Таълим тизимини янгилаш ва таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш

14 февраль 2022 йил
470
0

Таълим тизимини янгилаш ва таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш

 Таълим тўғрисидаги янги қонун: асосийлари ҳақида қисқача | NORMA.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январь куни “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли фармони қабул қилинди. У 7 та йўналиш, 100 та мақсаддан иборат. Шундан 4-йўналиш “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” деб номланган. 4-йўналиш 37-70-мақсадларни ўз ичига олган.

Макталбларда таълим тизимини янгилаш ва таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш учун янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи миллий дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўқув ўринлари сонини 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказиш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларга шароит ва имкониятларни кенгайтириш орқали уларнинг улушини 2026 йилда 8 фоизга, шу жумладан 2022 йилда 3 фоизга ошириш. 2022-2026 йилларда 217 та “Баркамол авлод” болалар мактабини ривожлантириш бўйича дастурни амалга ошириш, ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган 100 мингдан ортиқ бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, чекка ҳудудларда мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаларигача транспорт қатновини йўлга қўйиш белгиланган.

Бундан ташқари, 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликларни илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта кўриб чиқиб, амалда жорий этиш мақсадида миллий ўқув дастурига асосан 2026 йилга қадар 699 номдаги, шу жумладан 2022 йилда 296 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари ҳамда мобил иловаларни яратиш, миллий ўқув дастури бўйича янги методикаларга ўқитувчиларни ўқитиш мақсадида электрон малака ошириш платформаси учун 2026 йилга қадар жами 769 та видеодарс яратиш, умумтаълим мактабларда дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни тажриба-синовдан ҳамда чет эллик мутахассислар иштирокида экспертизадан ўтказиш тизимини жорий этиш белгиланган.

Шунингдек, малакали ўқитувчиларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш учун иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириб бориш, уқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда малакани баҳолаш методикаси асосида адолатли ва шаффоф тизимни жорий этиш режалаштирилган.

Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш мақсадида мактабда фаолият олиб бориши учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш, тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказиш, умумтаълим мактабларини, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш, мактабларда директор ва унинг ўринбосарларини тайинлаш тизимини мактаб ўқитувчилари ва ота-оналарнинг иштироки таъминланишини назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш, халқ таълими тизими туман бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ҳисобига оптималлаштириш белгиганган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини тажриба-синов тариқасида бошланғич синф (1-4-синф) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини жорий этиш ёритиб ўтилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, мамалакатимизнинг биринчи президетни Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганларидик “Биз истеъдодли, фидоий фарзандалримизга чўққиларни забт этиш учун қанот беришимиз керак”. Бундан кўриниб турибдики ҳар бир педагог ходим, ота-оналар ва жамият биргаликда фарзандларимизнинг билим олишлари учун барча имкониятлар ҳамда шароитларни яратиб беришимиз лозим. Чунки илм, маърифатли ва замонавий билимга эга бўлган ёш авлод Ўзбекистон траққиётининг мустаҳкам таянчидир.

                       

     Шароф Рашидов туманидаги                 

37-сонли умий ўрта таълим мактабининг 

рус тили фани ўқитувчиси                    

 Ойниса Холмирзаева                           

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар