Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Бугун туғилган кун – Зулфия (хотира)

Бугун туғилган кун – Зулфия (хотира)

01 март 2022 йил
403
0
Бугун туғилган кун – Зулфия (хотира)

Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия – Зулфия Исроилова 1915 йил 1 мартда таваллуд топган.

У 1934 йил Хотин-қизлар педагогика билим юртини тугатгач, Ўзбекистон Фанлар қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт институти аспирантурасига ўқишга кирган.

Шоира кейинчалик Ёшлар ва ўсмирлар адабиёти нашриётида муҳаррир, Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири, „Ўзбекистон хотин-қизлари“ (ҳозирги „Саодат“ журнали) журналида бўлим мудири (1950—53), бош муҳаррир (1954—1985) бўлиб ишлаган.

Унинг илк шеъри 1931 йил „Ишчи“ газетасида босилган. Дастлаб 1932 йил „Ҳаёт варақалари“ шеърлар тўплами нашр этилган. Шундан кейин унинг „Темирой“ (1934), „Шеърлар“, „Қизлар қўшиғи“ (1939) шеърий китоблари эълон қилинган. Зулфий шеърий ижодининг порлаши „Уни Фарҳод дер эдилар“ (1943), „Ҳижрон кунларида“ (1944) ва „Ҳулкар“ (1947) тўпламлари билан боғлиқ.

Турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжоннинг бевақт вафотидан кейин (1944) ёзилган, руҳий силсилалар ва қалб изтироблари билан тўла шеърлар Зулфия ижодида жиддий ўзгаришлар содир бўлганидан дарак беради. У шахсий фожиаси тасвири орқали Иккинчи жаҳон урушидан катта талафот ва йўқотишлар билан чиққан халқнинг дард ва аламларини ифодалади.

Зулфия ҳаётининг муҳим бир қисмини Ҳамид Олимжоннинг адабий меросини ўрганиш ва нашр этиш ишига бағишлади. Ана шу жараённинг узвий қисми сифатида у шоирнинг „Семурғ ёки Паризод ва Бунёд“ достони асосида қўғирчоқ театри учун „Семурғ“ песаси ҳамда „Зайнаб ва Омон“ операси либреттосини ёзди.

 Зулфия 1996 йил 1 августда оламдан ўтди.

Атоқли шоиранинг маданиятимиз тараққиётидаги катта хизматлари эътиборга олиниб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Тошкентдаги кўчалардан бирига унинг номи берилган.

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар