Мурожаатлар назоратга олинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Урол Ўразбоев Шароф Рашидов туманида аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашувда сайловчилар томонидан билдирилган таклиф, муаммоларни жойида ҳал этишга эътибор қаратди (https://xdp.uz/partiya-yangiliklari/5375).
Мулоқотда 135 нафар фуқаро билан суҳбат ўтқазилиб, 85 та турли мазмундаги мурожаат қабул қилинди, шундан 5 та республика, 10 та вилоят ҳамда 15 та туман миқёсида ҳал этиладиган масалаларга ажратиб олинди. Бундан ташқари, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг соғлигини тиклаш, даволанишида ёрдам бериш, уй-жой кадастри, аукцион орқали олган ерларни ажратиб бериш каби 55 та масала кўтарилиб, уларга туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот, корхона раҳбарлари томонидан муносабат билдирилди.