НОНИСАНГИЛ МФЙ РАИСИ САЙЛАНДИ
“Нонисангил” маҳалла фуқаролар йиғини сайловида 7 та кўчадан иштирок этиши кутилган 507 вакилнинг 361 нафари қатнашиб, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этди.
–Маҳалламиз кейинги йилларда ҳар тарафлама ривожланиб, одамларнинг турмуш даражаси юксалиб бормоқда, – дейди Суван бобо Мусаев – Хизмат кўрсатиш нуқталари, ижтимоий соҳа обьектлари қуриб, янги иш ўринлари ташкил этишда маҳалла раисининг ўз ўрни бор. Ташаббускор раис дарду-ташвишимизни давлат бошқарув органларига етказади. Сайловда ана шу ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қиладиган номзодлардан бири Иброхим Мамарасулов сайланди.
Шунингдек "Нонисангил"маҳалласида ҳам сайлов уюшқоқлик билан ўтказилди.