ПЕНСИЯ МИҚДОРИНИ ОШИРИШ МУМКИНМИ!
САВОЛ:
Мен хаммаси бўлиб 25 йил меҳнат стажига эгаман лекин, пенсияга чиқадиган пайтимда 9 йиллик меҳнат стажимни тасдиқловчи ёзувлар архивдан чиқмаганлиги сабабли менга кам миқдорда пенсия тайинланган. Ҳозирги кунга келиб мени ўша 9 йиллик меҳнат стажимни тасдиқлайдиган хужжат топилди. Энди мени ўша тасдиқловчи хужжатга асосан пенсиям миқдори ошириладими ёки энди уни меҳнат стажимга қўшишнинг иложи йўқми ?
ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 йилдаги 938-XII-сон Қонунининг 49-моддаси пенсияни қайта хисоблаш шартлари деб номланиб, унга кўра, пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда пенсия қайта хисобланиши кераклиги кўрсатилган.
✅ Сизни пенсияга чиқишингизгача бўлган ўша 9 йиллик меҳнат стажингизни тасдиқловчи хужжат пенсия миқдорига таъсир қилувчи хужжат хисобланади. Яъни, Сиз ўша тасдиқловчи хужжатингизни Сизга пенсия тўлаб келаётган ташкилотга олиб бориб топширсангиз улар Сизни жами меҳнат стажингиздан келиб чиқиб Сизга пенсияни қайта хисоблаши ва хозир олиб келаётган пенсиянгизни стажингизга мос равишда ошириб беришлари керак.