Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси Ш.Рашидов тумани бўлими инспекторлари томонидан жорий йилнинг бугунги кунига қадар туманда 103 та ҳолатда 143,79 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани ҳолати аниқланган.
Шундан 13 та ҳолатда 0,9 гектар йер майдонидаги қурилмаларни буздириш учун судга даво аризалари киритилган. 34 та ҳолатда яъни 127,1 гектар йер участкаларидаги ўзбошимчалик билан эгалланиш ҳолатлари жойида бартараф этилган.
Шунингдек, жорий йил бугунги кунга қадар ер қонунбузулиши ҳолатларини келтириб чиқарган 93 нафар қонунбузар шахсларга жарималар қўлланилган.