Ўқувчилар дастлаб давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов музейида бўлиб, адибнинг ҳаёти, амалга оширган ишлари акс этган музейдаги экспонатлар билан танишди.
Шунингдек, мактаб-интернат ўқувчилари шаҳардаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним номидаги давлат музейида бўлиб, улар томонидан яратилган асарлар, уларнинг севги ва муҳаббат, садоқатга лиммо-лим ҳаёт йўли ва серқирра ижодлари билан яқиндан танишди.
– Мақсад, ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, яқин ўтмишдаги асли жиззахлик бўлган давлат арбоблари, адиблар, етук шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништиришдан иборат, – дейди вилоят ИИБ Ахборот хизмати раҳбари, капитан Абулқосим Аҳмедов. – “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 65 нафар ўқувчиси бу тадбирга қамраб олинди. Келгусида ёшларни вилоятдаги ва қўшни вилоятлардаги тарихий обидалар, қадамжолар, музейларга олиб бориш ниятимиз бор.