Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчи ҳамда тарбиячиларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар.
Мукофотланганлар орасида Зарбдор туманидаги 25-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Асадулла Байтемиров “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан, Дўстлик туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Манзура Мисирова II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан, Пахтакор туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Ольга Журавлева «Дўстлик» ордени билан, Шароф Рашидов туманидаги “Мубинабону” оилавий болалар уйи раҳбари Маъмура Қаршибоева ҳамда Ғаллаорол туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Лутфулла Ўталов “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлиги бизга чексиз фахру – ифтихор бағишлайди.