2022 йил 2-босқичда ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” жараёнида Шароф Рашидов туманида жами 283 та таклиф келиб тушиб, шундан 142 та таклифлар туман ишчи гурухи хулосасига асосан рад этилган деб топилиб 141 та таклиф овоз бериш жараёнига ўтказилди. Ушбу босқичда ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш учун туман маҳаллий бюджети параметрида белгиланган 5 млрд. 187,1 млн.сўм ҳамда маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ҳисобидан 2 млрд. 373,0 млн.сўм маблағлар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказилиб, жамғармадаги қолдиқни ҳамда 1-босқичда ғолиб бўлган лойиҳалардан иқтисод қилинган маблағларни инобатга олган ҳолда жами 8 млрд. 176,0 млн.сўм маблағ шакллантирилди.
Жорий йилнинг 17-сентябр кунига қадар ташкил этилган овоз бериш жараёнига ўтказилган лойиҳаларга 73 800 та (жами аҳоли сонига нисбатан
31,8 фоиз) овоз берилган бўлиб, ушбу жараёнда туман фуқарлари иштироки биринчи босқичдагига нисбатан 2 баробарга оширилишига эришилди. Овоз бериш жараёни якунига кўра жами ҳисобда 30 081 та овоз билан лойиҳа қиймати 7 млрд. 800,0 млн сўм бўлган 7 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Жумладан;
Ҳозирги кунда туманда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун туман ишчи комиссияси томонидан Манзилли рўйхат шакллантирилиб, Халқ депутатлари туман кенгаши томонидан тасдиқлаш учун тақдим этилди.