Маҳаллаларда оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш борасида стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Шароф Рашидов тумани босқичи Янгиобод маҳалласидаги туман Спорт мактабида ўтказилди. Мусобақанинг туман босқичида тумандагидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинидан жами 30 та жамоалар ғолиблик учун беллашишди.
Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Стол тенниси федерацияси, Халқ таълими бўлими, Маданият, Спортни ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорлигида бўлиб ўтган
мусобақа якунида туманнинг "Файзиобод" маҳалласи ёшлари жамоа хисобидан биринчиликни қўлга киритиб, турнернинг вилоят босқичига тавсия қилинди.
Ўтказилган спорт тадбири сўнгида мусобақаларда ғолиб бўлган ва фаол иштирокчиларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви томонидан қимматбаҳо ва эсталик совғалар топширилди.