Гулчилик ортидан миллионерга айланган жиззахлик аёл
Шарофат Нориева оддий қишлоқ аёли. Лекин унинг эришган ютуқлари инсон ўз меҳнати билан нафақат ўзи, балки бутун жамиятга фойда келтиришини исботлаган.
У эҳтиёжмандларга тўй қилиб берган, боғча очган, 16 та болани асраб олган.
Ва ҳатто аёлларга трактор ҳайдашни ҳам ўргатган.