Шароф Рашидов тумани маҳаллаларидаги ички йўллар ободонлаштирилмоқда.
Хусусан туманда "Обод қишлоқ" дастури бўйича маҳаллалар танлаб олиниб, йўл, ичимлик суви, электр тармоқлари, ижтимоий соха объектлари янги қиёфа касб этаётган бўлсада, туманнинг қолган маҳаллаларида ҳам турпоқ кўчалари шағаллаштирилмоқда.
Шу ўринда туманнинг барча маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилиб, айни дамда "Қулписар" маҳалласида асфальт қопламаси ётқизилмоқда бу эса аҳоли учун қулайликлар яратади.