Ён атрофларимиз боғу-бўстон бўлаверсин!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Шароф Рашидов туман марказида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Биргина мисол тариқасида "Янгобод" МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчиси, нуроний оқсоқоллар, туман ободонлаштириш бўлими ишчи ходимлари, мутассадди ташкилот вакиллари, маҳалла хайрия жамоат фонди ташаббуси билан туман маркази ва катта йўл ёқалаб, 200 дан ортиқ манзарали кўчатлари экилди.