Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Шароф Рашидов туманида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида тантанали тадбир ташкил этилди.