Шароф Рашидов тумани ҳокими Махмуд Холбутаев тумандаги "Куёвбоши" маҳалласида бўлди
Туман ҳокими Куёвбоши ва Суғдиёна МФЙ фаоллари ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари томонидан жорий йилда барча соҳада амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди. Туман мутасаддиларининг вазифаларини сидқидилдан бажараётганлигидан қувониб, юртимиздаги ислоҳотлардан миннатдор эканлигини "Куёвбоши" маҳалласида яшовчи фуқаро Бозорбой Маматқулов такидлаб ўтди.