Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар орасида Фарғона вилояти биринчи ўринни эгаллади – 289,3 минг тонна.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 217 минг тонна ҳамда 180,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Сурхондарё вилояти – 157 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 144 минг тонна;
- Наманган вилояти – 141,5 минг тонна;
- Андижон вилояти – 106,8 минг тонна;
- Тошкент шаҳри – 89,1 минг тонна;
- Жиззах вилояти – 77,1 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 67,6 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти – 49,3 минг тонна;
- Сирдарё вилояти – 45,4 минг тонна;
- Қорақалпоғистон Р. – 23,7 минг тонна;
- Навоий вилояти – 10,6 минг тонна.