Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуҳуҳлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини мустаҳкамлашга доир тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021-йил 16-август кунги ЎРҚ-708-сонли Қонуни қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмлари, 601, 68, 681, 69-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, 60-модданинг иккинчи қисмида “Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланганлиги учун жазо қўллашга сабаб бўлиши белгиланиб қўйилган
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддасининг иккинчи қисмидаги ҳолатлар бўлган тақдирда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса – эллик баравари миқдорида жарима жазосига тортиладилар.
Тўртинчи қисмида эса Ушбу модданинг иккинчи ҳисмида назарда тутилган ҳуҳуҳбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 601–моддаси Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ҳеч қандай чора кўрмаганлик ҳолатлар бўлган тақдирда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса – эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, фуқароларда ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида жойларда давра суҳбатлар ва тарғиботлар ўтказилиб борилиши лозим.
Қолаверса, ер тузиш лойиҳаларини белгилаш, уларнинг моҳияти, лойиҳалардан ўзбошимчалик билан четга чиқиш ҳолатлари, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш масалалари ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 68-моддасида белгилаб берилган. Унга кўра, тасдиқланган ер тузиш лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек, тегишли органлар билан келишмай туриб обектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш қонун билан белгиланган ҳолда жазоланишга сабаб бўлади. яни агар юқоридагидек қонун бузилиш ҳолатлари кузатилса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, мансабдор шахсларга эса беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳуқуқий маданияти шаклланмаган баъзи бир фуқаролар ёки мансабдор шахслар худди шундай маъмурий жиноятларни яна қайта содир этишлари мумкин. Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар ма’мурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса Ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши қонун ҳужжатларида белгиланиб қўйилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларга яратилаётган имкониятлар кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир. Бугун қонун ҳужжатларида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқлари асосий йўналиш сифатида белгиланиб қўйилган. Фуқароларнинг қонунларни яхши билмасликлари натижасида турли қонун бузилиш ҳолатлари юзага келмоқда. Айниқса, кўчмас мулк ва у билан боғлиқ турли ҳолатларда фуқароларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етарлича тушунтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Кўчмас мулк ва у билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари ҳамда жазо чоралари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 681-моддасида батафсил тушунтириб берилган. Жумладан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланиб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 69-моддасида чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва Ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу қонун билан 2021 йил 16 август кунидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ушбу моддаларга қўшимча ва ўзгартиришлар билан тўлдирилган.
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов тумани
судининг раиси З.Худайбердиев