Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини мустаҳкамлашга доир тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 16 декабрь кунги ЎРҚ-810 Қонун қабул қилиниб унда, бугунги кунга қадар мамлакатимизда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш орқали уларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратиш мақсадида ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномалари туманлараро маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилаётган эди.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан илтимосномаларни туманлараро маъмурий судлар томонидан кўрилиши уларнинг фақат вилоят марказларида жойлашганлиги, ҳудудлар бир-биридан узоқдалиги ва ички ишлар органлари ходимлари мазкур иш билан шуғулланиши давомида ўз хизмат жойини узоқ муддат бўш қолдираётганлиги туфайли муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш амалиётини фуқароларга қулайликлар яратиш нуқтаи назаридан маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига ўтказиш назарда тутилган.
Ушбу Қонун билан 2022 йилнинг 16 декабрь санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқишга доир нормаларини Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига “ХХIII2 боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш” боби билан тўлдирилди.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштирилишини талаб қилувчи асослар аниқланганда, ички ишлар органи бундай шахс ички ишлар органига келтирилгандан эътиборан 48 соатда уни реабилитатсия марказига 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шарт.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитатсия марказига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар бундай шахс аниқланган ердаги ёки реабилитатсия маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан берилади.
Илтимоснома тақдим этилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида судя томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилиши белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов тумани
судининг раиси З.Худайбердиев