2022 йил январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Жиззах вилояти бўйича қурилишда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 1 115,5 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6,0 % га ўсди. Кузатилаётган даврда ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида мазкур тармоқнинг улуши 6,1 % га етди.