Инсонларни қадрлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир.
Шароф Рашидов туман ҳокими Махмуд Холбутаев ташаббуси билан саховат ва кўмак жамғармаси ҳисобидан тумандаги "Нурафшон" маҳалласида яшовчи 21 нафар эҳтиёжманд, якка ёлғиз, бемор ва кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ёғ, ун етказиб берилди.