Уйма-уй юриб муаммолар бартарафт этилмоқда
Шароф Рашидов туман ҳокими Махмуд Холбутаев сектор раҳбарлари ва масъуллар билан биргаликда уйма-уй юриб, аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб, мурожаат ва таклифларини ўрганишмоқда.
Туманнинг "Маданият" маҳалласида аҳолини қийнаётган муаммолар халқ ичига чуқур кириб борилгандагина янада ойдинлашди. Маҳаллама-маҳалла, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганилаётгани ўз амалий самарасини бермоқда.
Фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатлар назоратга олиниб, ўз вақтида ҳал этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.