Аҳоли орасига кириб бориш, ҳолидан хабар олиш, халқ билан мулоқот қилиш, талаб ва истакларини рўёбга чиқариш, давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб, бугунги ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг зиммасида турган энг муҳим вазифа ва масъулиятга айланди.
Жорий йилнинг 27-январ куни вилоят Халқ қабулхонаси мудири Б.Узоков, туман ҳокими М.Холбўтаев ва сектор раҳбарлари, туман ташкилот раҳбарлари иштирокида 2-сектор ҳудудида жойлашган "Ёйилма" МФЙда Тошкент вилоят Оққўрғон тумани тажрибасига асосан хонадонларни қайта хатловдан ўтказиш мақсадида 33-мактаб биносида аҳоли билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида аҳолидан тушган таклифлар тингланиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида туман ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.