Жиззах шаҳридаги саноат зонасида 2023 йилда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, уруғлик ва кўчатларни етказиб берилишини таъминлаш бўйича семинар ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Ашурматов ҳамда вилоятдаги қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар ҳам иштирок этдилар.
Семинар давомида Жиззах вилоятининг турли туманларида фаолият юритиб келаётган BMB Agroklaster ва ҳамкор ташкилот Agrimatco МЧЖ томонидан фермер хўжаликларига етказиб берилаётган уруғлик ва кўчат навлари, қўлланилаётган органик ўғитлари тақдим этилди ҳамда уларни самарали қўллаш юзасидан батафсил маълумотлар етказилди.
BMB Agroklaster томонидан тақдим этилган уруғлик ва кўчатлар ўзининг юқори сифат ва ҳосилдорлиги билан ажралиб тургани ташриф буюрган меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.