Жиззах ва Сирдарё вилоятлари истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли биринчи рақамли подстанция ва электр узатиш тармоғи қурилмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ томонидан Сирдарё вилоятининг Ширин, Янгиер, Ховос туманлари, Жиззах вилоятининг Зомин, Зарбдор ва Зафаробод туманлари истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 220 кВ кучланишли биринчи рақамли янги “Зафаробод” подстансияси қурилмоқда.
Шунингдек, мазкур подстанция учун узунлиги 144 км бўлган 220 кВли электр узатиш тармоғи ҳам қурилмоқда. Бугунги кунда қурилиш ишлари 42 фоизга бажарилди.
Мазкур йирик лойиҳа Президентимизнинг 2022 йил 28 декабрдаги қарорига асосан амалга оширилмоқда.