Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ҳам ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил этиш кераклиги таъкидланган эди. Шу мақсадда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шароф Рашидов туман бўлими томонидан “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида фонд томонидан туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига 50 номдаги нодир китоблар тўплами ажратилди.