Шароф Рашидов туманида жойлашган “Нодирабегим” тантаналар саройида туман ҳокими ташаббуси билан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.
Гўзаллик ва нафосатни ўзида акс эттирган баҳорнинг илк чечакларидек очилган гўзал қизлар, муҳтарама аёллар мунис Онажонлар тадбирда иштирок этиб, байрам дастурхонига таклиф этилди.