Шароф Рашидов туманидаги “Қўшкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими Махмуд Холбутаев, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Рахмонқулов, маҳалла ходимлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.
Давлат-хусусий шерикчилиги асосида бунёд этилган мазкур бинода маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси, қолаверса, профилактика инспектори учун жами 5та хона ҳозирлангани маҳалла маъмуриятини жуда хурсанд қилди.