Амалдаги Жиноят процессуал кодексининг 226-моддасига кўра ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этади. Энди ушбу қоидани Конституцияга киритиш орқали мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда. Бу нега керак?
бу муҳим нормани ҳам мамлакат асосий қонунида акс эттириш зарур ва бундай қоидалар инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият деган эзгу тамойилга ҳар томонлама мос келади.
Дарҳақиқат, ушбу киритилаётган қўшимчанинг зарурияти шундаки, инсоннинг фундаментал ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиши, унинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқининг конс¬титуциявий кафолати сифатида мустаҳкамлашдир.
Шунингдек, миллий қонунчилигимизни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш, демократик тамойиллар ва халқаро ҳуқуқий талабларга тўлиқ жавоб берадиган қонун нормаларини қабул қилишда “Хабеас корпус” институтини кенгайтириш, жумладан, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида суд назоратини кучайтиришни ўз ичига олади.
25-моддага жиноят қонунчилигига оид нормалар қўшиляпти:
• Ушлаб туришга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга ёки озодликни бошқача тарзда чеклашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суд қарор қабул қилмагунича 48 соатдан кўп муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Агар ушлаб туриш ёки озодликни бошқача тарзда чеклаш тўғрисидаги қарор белгиланган муддатда суд томонидан қабул қилинмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак.
• Шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши керак.
• Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
• Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.
• Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий, илмий ва бошқа тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.
• Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин ривожлантириш, қонун билан тақиқланмаган ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайдиган ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз юклатилиши мумкин эмас.
Мен конституциявий ислоҳотларга, юрт келажагига бефарқ эмасман, ва барча юртдошларимизни ҳам фуқаролик позициясини эгаллаб референдумда фаол иштирок этишга чақираман.
Шароф Рашидов тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ
ВЕМБ катта инспектор-психолог капитан
Жуманова Сожида Юсуфхон қизи