Шу бугунги кунда вилоятда 1 миллион 410 минг 600 нафар аҳоли истиқомат қилиб, уларга 225 та даволаш профилактика ҳамда 111 та амбулатор-поликлиника муассасалари тиббий хизмат кўрсатмоқда. Стационар ўринлар сони 4 минг 412 тани ташкил этади. Уларга 86 нафари биринчи, 161 нафари иккинчи тоифали, жами 247 нафар врач ҳамда фармацевт ҳамда юқори малака тоифасига эга 4 минг 504 нафар олий маълумотли ҳамшира ва ўрта фармацевтика ходимлар хизмат кўрсатмоқда.
Тадбирда Республика тез тиббий ёрдам маркази (РТТЁМ) Жиззах филиали директори ўринбосари Дурдона Жабборова, вилоят перинатал маркази директори Нуриддин Шодмонов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Жиззах филиали невропатолог шифокори Замира Холмуродова, Ғаллаорол тумани 10-сонли оилавий поликнилика шифокори Акбар Акрамовлар сўзга чиқиб, конституциявий ислоҳотларда “инсон – жамият – давлат” деган тамойил илгари сурилгани, мамлакатимизда инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ҳар нарсадан устун эканлигини қайд этди.
Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, хусусан, ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги, аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган асосий жиҳатлари ҳақида гапириб, барчани 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Тадбирда Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси ҳамда “Сангзор” ашула ва рақс гуруҳи санъаткорлари томонидан ижро этилган Ватан, она, баҳор, севги ва муҳаббатни мадҳ этувчи дилтортар куй-қўшиқ ва жозибали рақслар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.