Ҳужжатда дала четларида ишларни тўғри ва сифатли ташкил қилиш, ер эгаларига экишдан бошлаб маҳсулотни реализация қилишгача бўлган даврда амалий ёрдам бериш учун 2023 йилда ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафаргача мавсумий агрономларни ишга қабул қилиниши қайд этилди.
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги тизимидаги штат бирликлари доирасида қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини жорий қилишга масъул бўлган директор ўринбосари штати жорий қилинади.
Мавсумий агрономларнинг 2023 йилдаги иш ҳақларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар олинган бюджет ссудаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга берилган кредитлар фоиз ставкаси ўртасидаги тафовут натижасида Агентлик ихтиёрида қоладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.