Равон йўл қуриш, ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида шу кеча-кундузда Шароф Рашидов туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, бу борада ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт-бетон қилинаётгани аҳолига катта қулайликдир.
Хусусан, ҳозирги вақтда Шароф Рашидов тумани "Ёшлик" маҳалласидаги Минг ўрик кўчасида бетон ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.