Шароф Рашидов туман Тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган “Саломатлик сайиллари” акциясида туманда яшовчи болалар, аёллар, катта ёшли аҳоли вакиллари республика миқиёсидаги тиббиёт муассасаларидан келган мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида профилактик тиббий кўрик ҳамда скрининг текширувларидан ўтказилди.
Тиббий кўрик жараёнида касалликлари аниқланган фуқаролар учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилиб, бепул йўлланмалар расмийлаштирилди.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор 12 нафар беморга ихтисослаштирилган марказларга жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун тавсия берилди.