Қишлоқ жойида томорқадан унумли фойдаланиб, хар қарич экин ерини бўш қолдирмай, ҳалол-покиза меҳнати орқасидан мўмай фойда орттираётган хонадонлар сафи кенгаймоқда.
Шароф Рашидов туман "Ғозғонтепа" МФЙ Х.Олимжон кўчаси 17-уйда истиқомат килувчи Бахтиёр ака Умурзоков билан суҳбатда бўлдек. Деҳқонимиз мана 33 йилдирки оилавий деҳқончилик билан шуғулланиб келмоқдалар.
-Эрта баҳорда экилган карам, памидор, саримсоқ пиёз даромадидан оиламда тўкин сочинлик, орзу-ниятларимга эришиб келяпман ва тўйлар қиляпман-дейди деҳқонимиз биз билан суҳбат чоғида.
Бахтиёр ака билан суҳбат чоғида етиштираётган маҳсулотлари билан бозорда ўз ўринлари борлигидан ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан етиштириб оз бўлса ҳам бозорларимизда нарх-наволарни арзонлаштиришга ва дастурхонларимиз тўкин-сочинлигига ўз хиссаларини қўшаётганликларидан хурсандликарини айтиб ўтдилар.