Жараён
Пахтачилик – қишлоқ хўжалигининг энг йирик тармоқларидан бири бўлиб, мамлакат иқтисодида, халқнинг моддий фаровонлигини юксалтиришда катта аҳамиятга эга. Пахтачилик тармоғини ривожлантириш, энг аввало, мамлакат озиқ-овқат стратегияси йўналишлари талабларини бажариш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Юртимизда пахтачилик тармоғи орқали қишлоқ хўжалигида аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асослари ҳаётга татбиқ этилмоқди.
Шу боисдан Шароф Рашидов тумани Хайрабод маҳалла фаоллари иштирокида маҳаллалардаги иш билан банд бўлмаган фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғиботлар олиб борилиб, пахта йиғим-теримида иштирок этиб, оилавий даромадга эга бўлишмоқда. Шунингдек, эсдалик совғалар билан тақдирланмоқда.