Фуқаро Д.Неъматов Шароф Рашидов тумани “Сарайлик” маҳалласи ҳудудидаги Шароф Рашидов тумани ҳокимининг 2021 йил 24 февралдаги 345-сонли қарори билан фуқаролар И.Ўралов, Ф.Тўхтаев, Д.Умаровларга иссиқхона ташкил этиб, деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган хўжалик харитасининг 1243-сонли (эски 136-сонли) контурдаги 64,1 балл бонитетли 0,87 гектар ер майдонидан 2023 йил март ойида 0,06 гектар сувли ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, 0,01 гектар ер майдонига уй-жой қуриб олиб, қишлоқ хўжалиги ерларига 6.662.981 сўмлик нобудгарчилик етказиб, тегишли ваколатга эга бўлган давлат бошқарув идораларининг рухсатисиз 0,01 гектар суғориладиган ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган.
Суд мажлисида айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини маълум қилиб, энгиллик бершни сўради.
Судланувчи Д.Неъматов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2291-моддаси 2-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
З.Худайбердиев,
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси