Давлатимиз ривожланиши ва халқимизни турмуш шароити яхшиланиши учун хизмат қиладиган янги янги ислохотлар амалга оширилаётган бир даврда айрим қўштирноқ ичидаги амалдорлар ушбу ислохатларга қарчи иш юритмоқдалар.
Аввало ўзлаштириш ёки растарата йўли билан талон-тарож қилиш жинояти тушунчасига тўхталсак ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш тушунилади.
Бу эса Жиноят кодексида белгилаб қўйилган жазо билан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси шундан иборатки, растрата ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирланадиган мулк айбдорнинг тасарруфида бўлади. У эса ушбу ҳолатдан фойдаланган ҳолда мулкни ўз фойдасига ёки ўзгалар фойдасига ғаразли ниятда ўтказади.
Жиноят объекти айбдор томонидан эгалланган ёки унинг тасарруфида бўлган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ҳисобланади.
Ҳар қандай мулк, шунингдек, қимматли қоғозлар ҳам ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти предмети ҳисобланади ва айбдор мулкка нисбатан алоҳида ҳуқуқий муносабатда бўлиб, мулк унга ишониб топширилади. Ушбу ҳуқуқий алоқа тажовуз предметининг иқтисодий ва юридик табиатини қамраб олмайди, ўзганинг мулкини моддий ташувчиси бўлиб қолади.
Айбдорга ишониб топшириб қўйилган ёки унинг ихтиёрида турган мулк - мансаб вазифалари ёки шартномавий муносабатларга кўра ёхуд махсус топшириқ муносабати билан ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг (масалан, омбор мудири, экспедитор, таъминотчи, сотувчи, кассир ва бошқа шахслар) эгалигида бўлган мулк.
Мулк мансаб мажбуриятлари доирасида айбдорнинг қонуний эгалигида ёки тасарруфида бўлиши мумкин. Бунда ходимларга қонун, норматив актлар ёки иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига кўра юклатилган алоҳида ваколатлар тушунилмоғи лозим.
Шу каби жиноятни содир қилган мансабдор А.Жуманазаров АТ “Халқ банки” Учтепа филиали сайёр касса бухгалтер-назоратчиси вазифасида 2021 йил 9 февралдан 2022 йил 29 апрелга қадар ишлаб, давомли равишда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шароф Рашидов туман бўлими томонидан юборилган “кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси” ва “икки ёшгача нафақа олувчилар”нинг рўйхати бўйича уларнинг ҳар бирига берилиши лозим бўлган пул маблағларини АТ “Халқ банки” Учтепа филиали кассасидан нақд пул кўринишида олиб, ушбу пул маблағларини Шароф Рашидов туман ҳудудида жойлашган “Бобур”, “Қораёнтоқ”, “Оқтош ота”, “Файзобод”, “Туёқли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга тарқатиш жараёнида 2022 йил март ойи учун тўлов қайдномасида кўрсатилганкам таъминланган оилаларга бериладиган болалар нафақа пулмаблағларини фуқароларнинг хабардорлигисиз уларнинг ўзларига тегишли бўлган нақд пул маблағларини қабул қилиб олганлигини билдирувчи тўлов қайдномаларидаги имзоларини давомли равишда сохталаштириб, сохта тўлов қайдномаларини банкнинг касса мудирига топшириш орқали 134 та ҳолатда жами 63.840.000 сўмлик ўзганинг пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Бу каби холатларни олдини олиш юзасидан тегишли идоралар билан хамкорликда тарғибот ишлари амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўларди.
З.Худайбердиев,
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман суди раиси