Алимент тўловчи фуқаролар, уюшмаган ёшлар, ишсиз хотин-қизлар учун Жиззах шаҳар “Ишга марҳамат!” моно-марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмарка доирасида иштирок этган фуқароларнинг 31 нафарига ўзлари танлаган бўш иш ўрнига, 7 нафарига касб-ҳунарга ўқиши учун “Ишга марҳамат!” моно-марказига ҳамда 2 нафарига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.