ПАХТА-2023: ТЕРИМ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН БОРМОҚДА
Пахта хом-ашёсига давлат буюртмасининг бекор қилиниши, қатъий нарх белгилаш амалиётидан воз кечилиши, бозор муносабатларига мос янги кластер тизимининг жорий этилиши – фермер хўжаликлар моддий манфаатдорлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Таҳлилларга қараганда, жорий йилда 1 млн 12 минг гектар майдонга табиий иқлим шароитига мос бўлган 45 турдаги истиқболли ғўза навлари экилган.
Пахта майдонларининг 80 минг гектарида томчилатиб суғориш тизими жорий этилди ва 111 минг гектари лазерли текисланди.
250 минг гектар майдонда замонавий сув тежовчи технологиялар асосида пахта етиштирилди ва 300 минг гектар майдонда сифатли агротехника жорий этилди.