Ушбу семинарда Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган вакиллар қатнашдилар. Семинарда дала четларига дарахт кўчатларини ўтказиш, уларни парвариш қилиш борасида тавсиялар берилди.
Хусусан жорий йилда Шароф Рашидов туманида 1960 гектар ер майдонининг 2299 км масофадаги дала четларига 3.143 минг дона кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 1.507 минг туп тут, 1.329 минг туп узум, 257 минг дона терак кўчатлари, шунингдек 2.700 кг полиз ва сабзавот экинларини уруғлари экилиши режалаштирилган.