25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Шароф Рашидов туман ҳокими Махмуд Холбутаевнинг соҳа ходимларига байрам табриги
Қадрли офицер ва генераллар, сержант ва сафдорлар!
Муҳтарам фахрийлар!
Аввало, сиз, азизларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган сизлар каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар шаънига самимий тилакларимизни билдирамиз.
Албатта, бугунги кунда ички ишлар органлари ҳодимлари замонавий билим ва технологияларга эга бўлиши талаб қилинмоқда. Уларнинг муваффақиятли хизмати замирида эса ҳар доим шахсий ҳалоллик, ўз иши ва бурчига садоқатлилик каби эзгу фазилатлар мужассам.
Шу муносабат билан, сизни ва барча оила аъзоларингизни касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз.
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдек буюк ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!