Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг ҳудудий филиалларига кадастр паспортини шакллантириш бўйича жами 25 431 та мурожаат келиб тушган.
Шундан 19 995 та мурожаат ижобий ҳал этилиб, кадастр паспортлари шакллантирилиб берилган;
4 785 та мурожаат рад қилинган;
408 та ариза тўлов жараёнида.
Кадастр паспортини шакллантириш бўйича етакчи туманлар қуйидагилар:
Жиззах шаҳар – 4 801 та;
Шараф Рашидов тумани – 4 236 та;
Бахмал тумани – 2 868 та.