Ишчи гуруҳ аъзолари Шароф Рашидов туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабида
Ишчи гуруҳ аъзолари Шароф Рашидов туманидаги ижтимоий соҳа объектларидан 16-сонли умумтаълим мактабининг таъмирлаш ишлари ва куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Асосан, ушбу ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизми бўлган қозонхоналарнинг мавсумга тайёрлиги ва мактабдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан туман масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузган ҳолда қисқа муддатда муаммоларни бартараф қилиш бўйича қатъий топшириқлар берилди, зарурий тадбирлар белгилаб олинди.