СУҒДИЁНА МФЙДА ТАДБИРКОРЛАР САФИ ОРТМОҚДА
Хусусан, паррандалар орасида тез етиладиган гўштлар сирасига кирувчи бройлер жўжасининг ўрни аҳамиятли. Шунинг учун ҳам у нафақат шифобахш балки мўмайгина даромад келтирувчи табиат инъомидир. Мамлакатимизда мазкур тармоқни янада ривожлантириш, саноатнинг шу тури билан шуғулланиш истагида бўлган ташаббускорларни қўллаб–қувватлаш борасида Шароф Рашидов туманида самарали ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса мазкур йўналишда ишларни тизимли ташкил этишга ҳуқуқий асос бўлди.
Жумладан туманнинг Суғдиёна МФЙ хоким ёрдамчиси Фаррух Хайдаров томонидан маҳалланинг Гулбулоқ кўчасида яшовчи Қурбонжон Нормуродовга 33 миллион имтиёзли кредит ажратиб берилган еди ҳозирги кунда фуқаро ўз хонадонида бройлер жўжаларни парвариш қилиб келмоқда.