КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК
Шароф Рашидов туманида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.
Туман ҳокими бошчилигида 3-сектор раҳбари, масъул корхона ва ташкилотлар вакиллари ва бошқа мутасаддилар иштирокида "Қораянтоқ" МФЙда кунлик амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олиниб, тумандаги мавжуд ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, бу жараёнда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўриш, Шу билан бирга маҳаллада ободонлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш, "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йил куз мавсумида манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатларини экиш, Шунингдек бўш турган ерлар, йўл бўйлари, фермер хўжаликлари дала четларидан самарали фойдаланиш, боғ қатор ораларига тўқсонбости экинлар экиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди